UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  0 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  894 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  12 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  7 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  8 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10

Болалар футболи: Кучлилар Самарқандга саёҳатга боришади Янгиликлар

Болалар футболи: Кучлилар Самарқандга саёҳатга боришади

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги “Катта Янгиобод” маҳалласида футбол бўйича “Хотира ва Қадрлаш куни”га бағишланган болалар ва ўсмирлар ўртасида Ҳоким кубоги турнири бўлиб ўтди.

Илк маротаба уюштирилган мазкур мусобақа 198-сонли умумтаълим мактаби сунъий қопламали стадионида ўтказилди.

Туман ҳокимлиги ва “Яшнобод” профессионал футбол клуби ҳамкрлигида ташкил этилган турнирда Яшнобод, Бектемир ҳамда Миробод туманлари болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари, шунингдек, маҳаллаларнинг 2003-2004 йилларда туғилган ёш футболчилари майдонга чиқишди. Унда саккиз жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда.

“А” гуруҳидан “Яшнобод”, Болалар футбол мактаб-интернати, “Янги нур”, “Янги давр” жамоалари жой олган бўлса, “B” гуруҳида “Бектемир”, “Шоҳсанам”, “Старт”, “Катта Янгиобод” футболчилари ўзаро баҳс юритди.

— Мусобақани ўтказишдан бош мақсад уюшмаган ёшлар, хусусан, дарсдан бўш вақтларида футбол тўгаракларига қатнашмайдиган футболсевар болалар ва ўсмирларни ҳам қамраб олиш эди, — дейди “Яшнобод” профессионал футбол клуби директори Азиз Файзиев. — Бунга маълум даражада эришганимиздан жуда хурсандмиз. Жумладан, баҳсларда Болалар футбол мактаб-интернати, “Яшнобод” болалар футбол жамоаси, 1-болалар ва ўсмирлар мактаби ёш футболчилари қаторида “Янги нур”, “Янги давр”, “Шоҳсанам”, “Катта Янгиобод” маҳаллалар вакиллари ҳам ғолиблик учун муносиб кураш олиб боришди.

Мусобақанинг очилиш маросими байрам тусини олди. Унда Ҳоким кубоги турнири ташкилотчилари, мутахассислар, ёш футболчилар ҳамда санъаткорлар иштирок этишди.
Яшнобод туман Ҳокими кубогининг гуруҳ босқичи учрашувларида қуйидаги натижалар қайд қилинди:

“А” гуруҳи,
Биринчи тур
“Яшнобод” — БФМИ — 0:1, “Янги нур” — “Янги давр” — 3:2
Иккинчи тур
“Яшнобод” — “Янги нур” — 12:2, БФМИ — “Янги давр” — 3:0
Учинчи тур
БФМИ — “Янги нур” — 5:3, “Яшнобод” — “Янги давр” — 3:0.

“В” гуруҳи,
Биринчи тур
“Бектемир” — “Старт” — 0:2, “Шоҳсанам” — “Катта Янгиобод” — 3:2
Иккинчи тур
“Бектемир” — “Шоҳсанам” — 1:0, “Старт” — “Катта Янгиобод” — 2:4.
Учинчи тур
“Бектемир” — “Катта Янгиобод” — 3:2, “Шоҳсанам” — “Старт” — 0:2.

Мусобақа ярим финали дастлабки учрашувида БФМИ жамоаси “Старт” футболчиларини 5:2 ҳисобида енгди. Иккинчи финалчи номи “Яшнобод” — “Бектемир” жамоалари баҳсида аниқланди — 2:5.

Совринли ўринлар учун ҳам учрашувлар кескин ва шиддатли кечди. Учинчи ўрин учун ўтган учрашувда “Старт” вакиллари яшнободликларга ҳеч қандай имконият қолдиришмади — 7:4.

Финал учрашуви айниқса ҳаяжонли кечди. БФМИ ва “Бектемир” жамоалари ўртасида ўтган ҳал қилувчи баҳснинг асосий дақиқаларида жамоалар рақиб дарвозасига йўл топа олишмади — 0:0. Натижада ғолиб номи пенальтилар серияси орқали аниқланди. Унда омад БФМИ ёш футболчиларига кулиб боқди — 5:3.

— Маҳалламизда икки мингдан зиёд турли миллат аҳолиси аҳил ва иноқ турмуш кечиришмоқда, — дейди “Янги нур” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Рустам Авазов. — Турнирда маҳалламиз болаларидан ташкил топган жамоа ҳам фаол иштирок этди. Гарчи, жамоамиз ўз гуруҳида учинчи ўринни олишган бўлсалар-да, хафа бўлишгани йўқ. 

Болажонларимизда турнир баҳонасида янада футболга меҳр кучайгани шубҳасиз. Дарсдан бўш вақтларида кўча-кўйда копток тепиб юрган болалардан 6-7 нафари бундан кейин футбол тўгаракларига мунтазам қатнашишга ва келгусида моҳир футболчи бўлиб етишишга қарор қилганликларидан кўнглимиз тоғдек кўтарилди. Ишонамизки, келгусида бу каби мусобақалар болалар ўртасида истеъдодлиларни кашф этишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Турнир ғолибва совриндорларига Яшнобод туман ҳокимлиги томонидан таъсис этилган диплом, медаллар ва кубоклар топширилди. Эътиборлиси, бош соврин соҳиби бўлган БФМИ жамоаси аъзолари Самарқанд шаҳрига саёҳатга бориш имкониятини қўлга киритишди. Шунингдек, совриндорларга туманда жойлашган 2-болалар ва ўсмирлар фпорт мактаби сузиш ҳавзасига бир ой текин таклифномалар тақдим қилинди.

Мусобақанинг “Энг яхши дарвозабони”, “Энг яхши ҳимочиси”, “Энг яхши ярим ҳимоячиси”, “Энг яхши тўпурари”, “Энг яхши мураббийи” каби номинациялари ғолиблари ҳам аниқланиб, махсус совғалар билан тақдирландилар. Яна бир аҳамиятли томони, турнир ташкилотчилари томонидан мусобақада иштирок этган 128 нафар ёш футболчиларнинг барчасига махсус эсдалик совғалари топширилди.

Якунда барча қатнашчилар байрам дастурхонига таклиф этилдилар. Бир сўз билан айтганда, Яшнобод туман Ҳокими кубоги турнири болалар учун чинакам футбол байрамига айланиб кетди. Ташкилотчилар келгусида бу турнирни анъанавий тарзда ўтказишга қарор қилишди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика