UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  2 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  24 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  17 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

"Бўкалик" - Тошкент вилояти Кубоги соҳиби Янгиликлар

"Бўкалик" - Тошкент вилояти Кубоги соҳиби

Кеча Бўка туманидаги “Марказий” ўйингоҳ маҳаллий мухлислар билан гавжум бўлди. Унда жорий йилги Тошкент вилояти Кубоги ғолиби аниқланди.

Сўнгги кунларда мамлакатимизда ҳукмронлик қилаётган ноқулай иқлим ҳам футболчиларнинг ҳаракатларига салбий таъсир кўрсата олмади. Бўкалик ишқибозларнинг тинимсиз қўллаб-қувватлаши майдон эгаларига қўл келди. Натижада, бўкалик футболчилар яратилган вазиятлардан унумли фойдаланган ҳолда меҳмонлар дарвозасини уч бор ишғол қилишга мувофиқ бўлишди. Шу ўринда, “Академия” жамоасининг ёш аъзолари кучли рақибга ҳар томонлама муносиб қаршилик кўрсатишди. Очиғини айтиш лозим, якунловчи зарбаларни йўллашда уларга аниқлик етишмади. Баъзи вазиятларда эса “Бўкалик” посбони Науфал Умирзоқов бор маҳоратини ишга солиб, бир неча бор жамоадош дўстларини муқаррар голлардан сақлаб қолди ва баҳснинг ҳақиқий “қаҳрамони”га айланди. Науфал “учрашувнинг энг яхши футболчиси”, деб топилгани ҳам бежизга эмас.
Учрашув якунига етгач, ғолибларни тақдирлаш маросими уюштирилди. Унда таниқли футбол шарҳловчиси Ахбор Имомхўжаев сўзга чиқиб, ғолиб жамоани табриклади ва “Бўкалик” дарвозабони Науфал Умирзоқовга ўзининг “Аср футболидаги асл қадрдонларим” китобини совға қилди. Узоқ йиллар давомида Тошкент вилояти футболига бошчилик қилган собиқ пахтакорчи Шамил Яфаров “Бўкалик” жамоасини вилоят футбол ассоциацияси Кубоги тақдирлади. Ўз ўрнида ассоциация томонидан таъсис этилган дипломлар ва медаллар ўз эгаларига топширилди. Бўка тумани ҳокимлиги эса ҳолиб жамоага рангли телевизорни туҳфа қилди, Учрашувни юқори савияда бошқарган Давлетбай Джалимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳига алоҳида миннатдорлик билдирилди. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, ортда қолаётган мавсум ,,Бўкалик'' учун аталди, десак асло муболаға бўлмас. Жамоа аъзолари ,,олтин дубл'' қайд қилишга жуда яқин туришибди. Айни пайтда улар 71 очко жамғарган ҳолда вилоят чемпионатида якка пешқадамлик қилишмоқда...

Тошкент вилояти Кубоги финали.
“БЎКАЛИК” – ВИЛОЯТ КУБОГИ СОҲИБИ
2019 йил, 21 ноябрь. Бўка тумани. “Марказий” ўйингоҳи
“Бўкалик” (Бўка тумани) – “Академия” (Янгийўл тумани) – 3:1 (2:1)
Ҳакамлар
: Давлетбай Джалимов, Равшан Мавлянов, Азамат Бобомуродов
Захира ҳаками: Артём Снетков
Назоратчи: Равшан Мусулмонов
“Бўкалик”: Науфал Умирзоқов, Умид Раҳматуллаев, Анвар Алишеров, Шерзод Тўрахонов, Фахриддин Муродов, Шоҳжаҳон Эргашев, Бунёд Раҳмонжонов, Саидислом Сотболдиев, Суннат Насриддинов, Дадажон Хусанов, Асилхўжа Раҳмонов
Захира: Хикмат Ғаппоров, Салоҳиддин Саидаҳролов, Салмон Сафаров, Мирзаали Ибодуллаев, Ойбек Эркинов, Асадбек Тошпўлатов
“Академия”: Шаҳбоз Сиддиқов, Билолиддин Суюнбоев, Сайфиддин Турдибоев, Жўшқин Сувондиқов, Достон Абдуаҳадов, Сайдулло Хайруллоев, Нодир Итолмасов, Даврон Сулайманов, Шодиёр Аҳмадқулов, Ёрқин Сувонов, Дилмурод Орипов
Захира: Хусниддин Насриддинов, Илҳом Мирзаев, Нажот Орифжонов, Суннат Абдуманнопов, Олимжон Иномжонов, Умид Ўктамалиев, Сардор Сакоев
Голлар: Саидислом Сотволдиев (4,25), Фахриддин Муродов (58) – Сайдулло Хайруллоев (15).




Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика