"Бока Хуниорс" Освальдони ҳайдаб юборди
17 май 2016 10:25
Янгиликлар
"Бока Хуниорс" Освальдони ҳайдаб юборди
"Бока Хуниорс" Пабло Освальдо (ҳужумчи) билан шартномани бекор қилди.
Клуб раҳбариятининг бу қарорга келишига сабаб - 30 ёшли футболчининг "Насьонал"га қарши Либертадорес Кубоги чорак финал баҳсидан сўнг ўзини тутиши бўлди.
Форвард баҳс якунланишидан 5 дақиқа олдин захирадан майдонга тушди ва учрашувни тугашини билдирувчи хуштакдан сўнг, жамоадошлари ва Уругвайга келган аргентиналик мухлисларга миннатдорчилик билдирмай тезда кийиниш хонасига йўл олиб, у ерда чекишни бошлади.
Освальдо жорий мавсумда Аргентина чемпионатининг 3 та учрашувида майдонга тушган.
Фикрлар