UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  0 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  12 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  4 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21

"Бока Хуниорс" Аргентина Суперклассикосида "Ривер Плейт"ни мағлубиятга учратди – МЮ собиқ ҳимоячиси рақибни майиб қилишига оз қолди Янгиликлар

"Бока Хуниорс" Аргентина Суперклассикосида "Ривер Плейт"ни мағлубиятга учратди – МЮ собиқ ҳимоячиси рақибни майиб қилишига оз қолди

Аргентинада "FourFourTwo" портали томонидан дунёнинг энг муросасиз қарама-қаршилиги, дея эътироф қилинган "Буэнос-Айрес дербиси" бўлиб ўтди.

Унда "Бока Хуниорс" ва "Ривер Плейт" жамоалари учрашди. Учрашув тақдирини иккинчи бўлим ўрталарида урилган ягона гол ҳал қилди – Бенедетто бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозанинг чап бурчагига йўналтирди.

Аргентина. Примера. 18-тур

"Бока Хуниорс" – "Ривер Плейт" 1:0

Гол: Бенедетто 65'

Четлатиш: Рохо (90+7) ("Бока Хуниорс")

Ҳакам футболчиларнинг қўполлигини сариқ карточка билан жазолаб борди ва уларнинг сони ўн биттага етди. "Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Маркос Рохо қўшим берилган дақиқаларда Николас де ла Круснинг бошига оёғи билан сакраб, уни майиб қилиб қўйишига сал қолди.

Қизиғи, бу ғалаба "Бока"нинг қарама-қаршиликлар тарихидаги 91-ғалабаси бўлди. Клублар 83 марта дуранг ўйнаган, яна 84 марта эса "Ривер Плейт" ғалаба қозонган.

Аргентинанинг жорий чемпионатида "Бока Хуниорс" 8 та ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти (6 та ғалаба, 2 та дуранг) ва 32 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. "Ривер Плейт" эса 7 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясини якунлади ва 29 очко билан еттинчи ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика