

Шундай қилиб, мавсум тугашига бир тур қолганида «Бока Хуниорс» чемпионликни расмийлаштирди. Иккинчи ўриндаги «Сан-Лоренсо» «Бока»дан 6 очкога ортда қолмоқда.
Таъкидлаш лозимки, клуб ўз тарихида 31-марта чемпионликка эришди. Ҳужумчи Карлос Тевес ҳам «Бока Хуниорс» сафида чемпион бўлди.



