UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  2 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  5 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   0 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  1 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  3 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  11 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  11 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1 09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  2 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  2 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  6

Бойдуллаев жарроҳлик столига ётқизилди Янгиликлар

Бойдуллаев жарроҳлик столига ётқизилди

“Насаф” - “Нефтчи” учрашувининг 10 дақиқасидаёқ жиддий жароҳат олиб, майдонни тарк этган жамоамизнинг етакчи ярим ҳимоячиси Эркин Бойдуллав душанба куни пойтахтимизда жарроҳлик столига ётқизилди.
Мамлакат чемпионатининг 21-турида Қаршида “Нефтчи” жамоаси билан бўлган ўйиннинг 10-дақиқасида Бойдуллаев тўп учун курашда фарғоналиклар аъзоси Иқбол Акрамов билан тўқнашиб кетди. Натижада футболчимизни яшил майдондан тўғри шифохонага олиб кетишди.

Душанба куни пойтахтмизда жарроҳлик столига ётқизилган футболчининг айтишича, ўйин пайтида майдонга  ноқулай йиқилиши натижасида елка қисми суяклари жиддий жароҳатланган.

-Шифокорлар бир ойдан сўнг жароҳатдан фориғ бўлишим мумкинлиги ҳақида айтишди, -дейди футболчининг ўзи. –Дастлаб индивидуал машғулотларни бошлайман. Январ ойидан бошлаб жароҳатим битишига қараб умумий гуруҳга қўшилишим мумкин экан.

Таъкидлаш жоизки, бунгача Шоҳруҳ Гадоев, Алишер Юсупов етакчи футболчиларимиз жароҳат олиб, анча муддатга сафдан чиқишганди. Мавсум бошида жиддий  жароҳат олган Кенжа Тўраев ҳозирда умумий гуруҳда машғулотларга қатнашаётган бўлса, Ўзбекистон кубоги финалидан сўнг сафдан чиққан ҳимоячи  Шуҳрат Муҳаммадиев ҳам кейинги турлардан жамоамиз ёрдам бериши мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика