UZ

Сўнгги янгиликлар

13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  1 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  0 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  2 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  5 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  3 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  5 08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  2 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  2 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  2 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  8

Богуслав Баниак: "Турон" ҳали Про-лигага тушиб кетмади..." Янгиликлар

Богуслав Баниак: "Турон" ҳали Про-лигага тушиб кетмади..."

Coca-Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Турон" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Богуслав Баниак ўз фикрларини билдириб ўтди.




Ўйин ҳақида

- Бу менинг бош мураббийлигимдаги биринчи ўйин. Бирданига ўйинда мураббийнинг имзоси кўриниши қийин. "Сурхон" клубини ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик деб айтишим қийин. Қуёш ва ҳаво ҳароратининг юқорилиги йигитларга ўз ўйинларини тўла намойиш этишларига қаршилик кўрсатди. Менда биринчи бўлимдаги ўйин учун жамоа футболчиларига кўплаб эътирозлар бор. Мен Ўзбекистонда биринчи бор ишлашим, секин-аста бу юртдаги футболни ўрганиб бораяпман. Ўйинни видео ёзувлар орқали кўриб чиқиб таҳлил қиламиз.

"Турон" дебютант жамоа, у ўз тарихида илк бор Суперлигада иштирок этаяпти. Биз охиригача курашамиз, ҳали қуйи лигага тушиб кетганимиз йўқ. Имкониятимиз борми, охиригача курашамиз.

Бир вазиятда ҳакам бизнинг фойдамизга пенальти белгиламади. Ўша холатда бизга ҳужумчимизга нисбатан қўполлик ишлатилгандек кўринди.

- Сизнинг "Турон" сафига келиб қўшилишингиз қандай юз берди?

- Биз клуб раҳбарияти билан келишган холда академия фаолиятини йўлга қўйиш борасида ишлаб тажриба алмашмоқчи эдик. Жамоада ёш мутахассис бош мураббий эди. Исломбек Исмоилов, яхши мураббий. Кейинчалик раҳбарият таклифига кўра жамоа иштирокидаги ўйинларни таҳлил қилишга кўмаклашдим. Ўтган ўйин якунида бош мураббий истеъфога чиқарилгач, раҳбарият менга таклиф билдирди, ишлаяпмиз.

Ўзим Польша давлати фуқаросиман. Фаолиятим давомида Буркина Фасо терма жамоасида ёшлар билан 3 йил ишладим. Жасур Яхшибов? У йигит ҳақида биламан, айни вақтда Польша чемпионатида ўйнаётганидан хабарим бор.

Такрор айтаман, "Турон" ҳали ПРО-Лигага тушиб кетмади. Бизда имконият борми, охиригача курашамиз. Футболчиларни тўп билан ишлаш маҳоратини кучайтиришимиз зарур.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика