UZ

Сўнгги янгиликлар

20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  0 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  6 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  1 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  0 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  8 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0 18:38Расмий хабар: Шоҳрух Гадоев иккинчи даврани "Қўқон-1912"да ўтказади  0 18:09Расмий хабар: "Насаф" Нигерия терма жамоаси собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  2 17:30Расман: "Қўқон-1912" 4 нафар футболчи билан хайрлашди  0 17:09Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади  0 16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  4 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  33 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0

Бобуржон Омонов: "Мухлисларни соғиндик" Янгиликлар

Бобуржон Омонов: "Мухлисларни соғиндик"

Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган “Бухоро” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин “Бухоро” ҳимоячиси Бобуржон Омонов бўлажак ўйин тўғрисидаги фикри билан ўртоқлашди.

- Бизни жуда қийин ва муҳим ўйин кутиб турибди. “Қўқон-1912” жамоасига турнир жадвалидаги ўрнига қараб баҳо бериш тўғри эмас. Одатда битта ўйин тақдирини ҳал қилувчи кубок баҳсларида кутилмаган натижалар қайд этилиши мумкин. Қолаверса, давралар оралиғида бу жамоа анча яхши ижрочилар билан ўз сафини тўлдирди. Ана шу ҳолатнинг ўзи ҳам ўйин шиддаткорлигини таъминлайди.

Меҳмондаги голли дуранг бизнинг фойдамизга хизмат қилиши мумкин. Аммо биз нима бўлганда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз. Мухлисларимиз қаршисида ўйнар эканмиз бундан бошқасига ҳаққимиз ҳам йўқ. Давралар оралиғидаги танаффусда мухлислар билан бир-биримизни анча соғиниб қолдик. Дийдорлашувни эса ғалаба билан нишонлаш ёқимли бўлади, - дейди Бобуржон Омонов.

"Бухоро" матбуот хизмати

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика