UZ

Сўнгги янгиликлар

15:55Пике "Реал"нинг ҳакамлик борасидаги эътирозлари ҳақида: "120 йилдан бери шундай"  2 15:38"Дрогба ўз вақтида "Олтин тўп"ни қўлга киритишга лойиқ эди"  1 15:10"Реал" мураббийлар штаби "Атлетико"нинг ишини "нотўғри" деб ҳисоблайди  4 13:57"Реал" ТВ: "ВАР бўйича "Реал"нинг натижаси -27, "Барселона" ва "Атлетико" "плюс"да"   21 13:28"Лестер" устози Нистелрой: "Бу Ферги-тайм эмас, офсайд тайм"  3 13:17Гвардиола 60 млн. еврога олинган Нико ҳақида: "Унинг отаси бизда ишларди"  2 12:38ПСЖ мавсум бошидан бери Лига 1да ҳали мағлуб бўлмади. Бунақаси тарихда 3 бор содир бўлди  0 12:29Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Осиё Кубогида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди  3 12:04Усмон Дембеле кетма-кет 7 ўйинда гол урди  6 10:57Легионерларимизга аталган кун. Бугун Ҳусанов, Ғаниев, Эркинов, Турғунбоев жамоалари ўйнайди   6 10:16"Машъал" янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттиради  0 09:43Sofascore. Отабек Шукуров "Ал Насср" билан учрашувда неча баҳо олди?  5 09:10"Металлург" собиқ мураббийи Мальдив ороллари жамоасида иш бошлади  5 08:35"Шўртан" дарвозабони легионерга айланди  1 08:05Ўзбекистонлик ҳимоячи Тожикистон совриндори сафига бориб қўшилди  0

Бобурбек Йўлдошев: "Терма жамоага чақирилганимни энди эшитдим ва бундан мамнунман" Янгиликлар

Бобурбек Йўлдошев: "Терма жамоага чақирилганимни энди эшитдим ва бундан мамнунман"

Хабарингиз бор Уммонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати учун бугун якуний таркиб эълон қилинди.
Биз эса таркиб аъзоларининг Осиё чемпионати олдидан дастлабки фикрлари билан қизиқиб уларга мурожаат этдик. 

"Уммонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати олдидан ташкил этиладиган йиғинга чақирилганимдан мамнунман ва бу ҳақида ҳозир сиздан эшитдим. Ҳали хабарим йўқ эди. Шу терма жамоа учун 50 талик рўйҳатида борлигим ҳақида айтган эди лекин йиғин ҳақида эшитмаган эдим.

Ҳозирги вақтда Фарғонадаман ва оилам билан дам олмоқдаман. Эртага Тошкентга йўлга тушамиз. "Локомотив" билан Тошкентда дастлабки машғулотларни ўтаймиз.

Бу терма жамоа ҳақида ҳали етарлича маълумотга эга эмасман лекин бу таркиб жуда кучли бўлишини ҳис қилмоқдаман. Негаки асосан 1993 йилда таваллуд топган жамоа ажойиб даражада шаклланган ва бунга 1991 ва 1992 йилда туғилган ёшларнинг ҳам қўшилиши жамоани фақат кучайтиради.

Бу жамоа Осиёнинг кучли жамоаларига ҳам муносиб рақиблик қила олади ва совриндор бўлади" - дея ўз фикрларини билдириб ўтади Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси аъзоси Бобурбек Йўлдошев.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика