UZ

Сўнгги янгиликлар

02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  2 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  34 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   1 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  0 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  11 23:30Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"  2 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  10 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  227 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  5 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  139 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  43

Бобур Зухриддинов: «Ютадиган ўйинда мағлуб бўлдик» Янгиликлар

Бобур Зухриддинов: «Ютадиган ўйинда мағлуб бўлдик»

«Обод» – «Шўртан» учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар мураббийи Бобур Зухриддинов иштирок этди.
-   Бугунги ўйин ҳақида нима дейишим мумкин: ютадиган ўйинда мағлубиятга учрадик. Ҳимоядаги хатолар панд берди. Натижада ғалабани қўлдан чиқардик.

-   Бугунги ўйинда ҳимоя чизиғида Аброр Хусенов ва Акбар Ходжаевлар хизматидан фойдалана олмадик. Натижада ҳимоя чизиғида ўзгариш бўлди. Бу футболчилар шу пайтгача ҳимояда бирга ўйнашмаган, шу сабабли бир-бирини тушуниб ўйнашда камчиликлар кўзга ташланиб қолди.

-   Бугунги учрашувда ўтказиб юборилган голларда дарвозабоннинг айби йўқ. Умуман, Ҳамроев бугунги учрашувни ажойиб тарзда ўтказди. Дилшод кейинги ўйинларни ҳам бугунгидек юқори савияда ўтказса, асосий таркибдан жой олиши мумкин. Муборакда «Машъал»га қарши кечган ўйин олдидан дарвозабонимиз Даврон Жўрақулов бироз бетоб бўлган экан. Шу боис у ўйинга тўлиқ тайёр ҳолда етиб келолмаган. Бу эса бизга панд берди.

-   Жамоада 11 метрлик жарима зарбаларини асосан Санжар Тўрақулов амалга оширади. Муборакдаги ўйинда у биринчи вазиятдан фойдалана олмади. Иккинчи бор рақиб дарвозасига пенальти белгиланган вазиятда эса Санжарни алмаштирган эдик. Агарда «Машъал» дарвозасига иккинчи бор пенальти тепишимизни билганимда Тўрақуловни алмаштирмаган ва унга яна имкон берган бўлардим. Футбол шуниси билан қизиқ, бир дақиқадан кейин нима содир бўлишини билмайсан.

«Обод» ФК матбуот хизмати
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика