Бобур Зуҳриддинов: "Обод"нинг ўртача ёши 26ни ташкил этмоқда"

Narzulla Saydullayev
29 янв 2016, 08:43
"Обод" клубининг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Бобур Зуҳриддиновнинг фикрлари билан қизиқдик.

“Ҳозирги кунда футболчиларимизнинг жисмоний ҳолати 60-70 фоизга мавсумга тайёр ҳолатга келган. Лекин бу ҳали кам. Футболчиларнинг бундан уч ҳафта аввалги ҳолати яхши эмас эди. Секин-аста уларнинг жисмоний ҳолатини талаб даражасига етказиб оляпмиз. Жисмоний тайёргарлик биринчи ўринда бўлиши керак. Футболчининг 90 дақиқа бир маромда ўйнай олиши айнан жисмоний тайёргарликка боғлиқ бўлади. Ҳозир шу устида ишлаяпмиз. Майдонда ҳам, тренажер залида ҳам машғулотлар ўтказиляпти. Замонавий футбол тезкор ҳужумларга қурилган. Ҳужумга қўшилган ҳимоячининг ҳимояга тезда қайтиши талаб қилиняпти. Ана шу тезкор футболга мос бўлиш учун машғулотлар кучайтирилган режимда олиб борилмоқда. Таркибимиз ёш футболчилардан иборат. Жамоамизнинг ўртача ёши 26 ёшни ташкил қилмоқда. Ўйлайманки, мавсум бошлангунига қадар тайёргарлигимиз маромига етказилади”.

Камолиддин Алимов

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Интерфутбол газетаси

Сўнгги янгиликлар

Барча ›