UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  142 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  4 20:50Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 2:1 (матнли трансляция)  63 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  2 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  8 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  22 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  7 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  1

Бобур Зуҳриддинов: "Обод" тез орада "Лестер"дек ўйнашни бошлайди" Янгиликлар

Бобур Зуҳриддинов: "Обод" тез орада "Лестер"дек ўйнашни бошлайди"

Олий лиганинг 10-тур доирасидаги "Обод" - "Сўғдиёна" (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмида мезбонлар мураббийи Бобур Зуҳриддинов иштирок этди.


- Бугун "Сўғдиёна" жамоаси жуда кучли ўйнади. Бу жиҳатни алоҳида таъкидлаган бўлардим. Улар якка-курашларда жуда яхши ўйнашди. Биз эса кучли иштиёқ эвазига ғалаба қозондик. Тарихий ғалабани қўлга киритганимиз хурсанд қилади албатта. Тез орада жамоамизга дарвозабонлар мураббийи келади. Бу борада ишлар олиб борилмоқда. Номзодлар шунчалик кўпки, шу сабаб ҳозир айнан кимнидир ажратиб кўрсатолмайман. Дилшод Ҳамроевни майдонга тушмаётгани ҳеч қандай шахсий ғаразим билан боғлиқ эмас. Унга ғаразим йўқ. Давронбек Жўрақуловни кўрсатаётган ўйини бизни қониқтирмоқда. Хатолар бор ва бусиз иложи йўқ. Агарда Дилшод Ҳамроев ўйинга тўлиқ тайёрлигини билсак, ўшанда Дилшодга ҳам яна имконият берамиз. Алишер Азизов яқин орада голлар уришни бошлашига ишонаман. Уни нега майдонга туширяпман? Чунки Азизов жуда юқори техникага эга футболчи. Уни кўмаги бизга керак. Тез орада Азизов голлар уришни бошлаб юборади. Жамоамиз дастлабки турлардаги ҳужумкор ўйинидан воз кечгани йўқ. Биз шунчаки нафақат тезкор ҳужумлар орқали, балки ўз ўйинимизга позицион ҳужумларни ҳам киритиб боряпмиз. Энди “Обод” нафақат шунчаки ҳужум уюштиради, балки ҳужумда тўпни сақлаган ҳолда иккинчи темп орқали ҳам олдинга боришга, рақибни тўпсиз чарчатишга  уринади. Чунки биз аввалги ўйинларда катта куч билан ҳужумга ўтиб, тўпни йўқотгач орқага қайтишга улгурмай қолардик. Рақиб эса олдинги чизиқда бемалол бўш ҳудудларга эга бўларди ва бу нарса уларга қўл келаётганди. Бу борада ишлаяпмиз. Ўйиинимизни янада сайқаллаштиришга уриняпмиз. Бунинг учун бизга вақт керак. Жамоамиз яна озгина вақтдан сўнг, кўпчилик назарда тутаётган “Лестер”дек ўйнашни бошлайди. Бунинг учун бизга бироз вақт лозим.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика