UZ

Сўнгги янгиликлар

13:29Ўзимизнинг карикатура: Суперлигада бирорта ўйинда қатнашмаган тунислик "сайёҳ" ОКМКни тарк этди  0 13:10Зилола Раҳматова Хитой Тайпейи – Мьянма учрашувига тайинланди  0 12:49Таиландда таралсин танти талантлар. U-17 Осиё кубогида порлаши кутилаётган ўзбекистонлик ўсмирлар  2 12:38"Бавария" футболчиси учун 4 та клуб даъвогарлик қилмоқда  0 12:16Моуринью келажаги борасида бир қарорга келди  1 11:53"Вильярреал" 40 ёшли дарвозабон билан шартномани узайтиради  1 11:30Расмий хабар: Ребров – Украина терма жамоаси бош мураббийи  0 11:05U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг аввалги мусобақалардаги натижалари қандай бўлган? Илк иштирокдан энг яхши натижагача   5 10:40МЮ 6 нафар футболчисини қўйиб юборишга тайёр  8 10:17"Кристал Пэлас" етакчиси Роналдунинг жамоадошига айланади  8 09:56Саудия клуби Рияд Махрез билан келишишга уринмоқда  6 09:37Эмерсон Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Конференциялар лигасида ғолиб бўлган илк футболчи  4 09:21"Вест Хэм" 1980 йилдан кейинги дастлабки совринини ютди  0 09:00Olamsport: UFC 289 турнирининг тўлиқ карди, Нурсултон Рўзибоев UFC'дан аниқ таклиф бўлгани ҳақида гапирди  0 08:41"Барселона" Мессининг "Интер Майами"га ўтишига расмий муносабат билдирди  33

Бобур Зуҳриддинов: “Машъал"ни рўйхатдан чиқаришга шошмай туринг" Янгиликлар

Бобур Зуҳриддинов: “Машъал"ни рўйхатдан чиқаришга шошмай туринг"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Машъал" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Бобур Зуҳриддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Қўқон-1912" жамоасини ғалаба билан табриклаймиз. Жанговор ўйин бўлди. Баъзи вазиятларда мезбонлар, айрим холатларда биз устунликка эга бўлдик. Бу ўйинда дуранг бўлиши ёки биз ҳам ютишимиз мумкин эди. "Қўқон-1912"да Санъат Шихов "Сеҳрли таёқча" ролида бўлди, биз буни ҳисобга олмаган эканмиз. 

- Ўйин бошланишидаги мажбурий ўзгариш режаларингизга таъсир кўрсатдими?

- Албатта, таъсир кўрсатди. Биз "Қўқон-1912"га қарши жиддий ҳозирлик кўргандик. Уларнинг "Шўртан"га қарши ўйинини кўриб, ожиз нуқталарини аниқлашга урингандик. Мажбурий ўзгариш қисман бўлса ҳам режамизга таъсир кўрсатди.

- Машҳур Муҳаммаджоновнинг ўйинига эътирозингиз борми?

- Машҳур Муҳаммаджонов ўйинга тайёр эмасди деб айта олмайман. Ботир Носиров дарвозабонлар билан жуда яхши иш олиб боради. Биз бугун дарвозабоннинг хатоси эвазига мағлуб бўлганимиз йўқ. 

- "Динамо"га қарши ўйин билан солиштирсак, таркибда 5 та ўзгариш бўлган. Ҳозирда жамоанинг оптимал таркиби танлаб олингани йўқми?

- Ўтган ўйинда биз 3 та тўп ўтказдик. Шу боисдан ҳам ўз даражасида ўйнай олмаганларни алмаштирдик. Ҳозир 80 фоиз оптимал таркиб аниқ. Кичик ўзгаришлар бўлиб турибди.

Бу йил ҳеч бир жамоани Суперлига йўлида фаворит деб айта олмайман. Кураш қизғин кечади. Иштирокчи жамоалардан 70 фоизини асосий рақиб сифатида биламан. 

Қизил карточкадан кейин ҳимоявий футбол ўйнамадик. Аксинча, ҳужумкорликни оширдик. Чунки 1:0 ҳисобида ютқазаётгандик, йўқотадиганимиз йўқ эди, шу боис олдинга бордик.

Алоҳида айтиб қўйиш жоиз, сиз "Машъал"ни ҳозир рўйхатдан чиқариб қўйманг туринг. Чунки олдинда ўйинлар кўп, кураш эндигина бошланди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
22 мар 22:43:53
Дддддддд Шшшшшшш
Dilaver bor ekan san bu yerda oyinchigsan xolos Dilaver blan Ilhom ketsa oshanda shoshmay turamz eslab naaaa uy kerak bizga 2 ta tatalizatrshikla shulani futboldan uzoglashtrsh kerak varatarlarni axvolini pazor socham masqarabos
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика