UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  1 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  0 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  3 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  5 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  6 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  18 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  8 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  13 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  18 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7

Бобур Зуҳриддинов: "Бу мағлубият биз учун ғалабага тенг" Янгиликлар

Бобур Зуҳриддинов: "Бу мағлубият биз учун ғалабага тенг"

"Обод" мураббийи Бобур Зуҳриддинов "Насаф"дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун ажойиб футбол бўлди. "Насаф"га қарши ўйин доимо қизиқарли. 0:1 ҳисобидаги мағлубият биз учун ютуққа тенг. "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман ва уларга Чемпионлар Лигаси ўйинларида омад тилайман.

-"Обод" олдига ушбу мавсумда қандай вазифа қўйилган? Шунингдек, сиздек ёш мураббийга Олий Лига жамоасини бошқариш қийин эмасми?

-"Обод" жамоаси олдига аниқ бир вазифа қўйилмаган. Иложи борича, кучимиз етганича олдинга интилиш. Шуниндек, "Обод" да фақат мен фаолият олиб бормайман. Жамоамизга катта меҳнати сингаётган инсонлар бор. Улар: Фарҳод Сафаров, Шавкат Абдухўжаев, шунингдек, Жаъфар Ирисметовлар бор. Уларнинг ажойиб маслаҳатларини инобатга олган ҳолда ўйинларга тайёрланамиз. Вақтида мен ҳам футболчи бўлишни истаганман. Бироқ, бу менга армон бўлиб қолган. Соғлиғим билан боғлиқ муаммолар туфайли футбол ўйнай олмаганман. Шундан сўнг мураббийликни танлаганман.

-Жамоа учта турда бир очко ишлади. Голлар ҳам урилмаяпти. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Миллий чемпионатимизда гол уришимиз учун озгина вақт зарур бизга. Ёш жамоамиз, баъзи вақтларда тажриба етишмайди, шошилиб қолишимиз натижасида имкониятлардан фойдалана олмаяпмиз. Бу нарса вақтинчалик деб ўйлайман.

-Жамоага легионер футболчилар жалб этиш имконияти борми?

-Ҳозирча бу ҳақида ўйламаяпмиз. Чунки, кўриб турганингиздек ёш жамоамиз. Мақсадимиз Ўзбекистонда ўз ўрнимизни топиш ва миллий терма жамоага футболчилар етиштириб бериш.

-"Насаф"нинг собиқ футболчиси Санжар Баратов ҳақида нима дея оласиз?

-Санжар Баратов жамоамиз сафига декабр ойида келиб қўшилди. Шижоатли, меҳнаткаш, дриблинги юқори даражадаги футболчи. Жамоамизга кўникиб бормоқда.

"Обод"даги шароитлар? Моддий жиҳатдан ўзимизга яраша имкониятларимиз бор. Бизга яратилаётган шароитлар қониқтирмоқда.

"Насаф" жуда кучли жамоа. Ўйлашимча, улар кейинги ўйинда ҳам ғалаба қозонади", - дейди Зуҳриддинов.


"Насаф" матбуот хизмати

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика