UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  42 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  2 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  4 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   0 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  5 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  2 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  3 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  4 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  86 21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  1 21:28Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"  1 20:49Камолиддин Тожиев: "Режаларимизни очиқлай олмайман. Ҳар бир позицияга иккитадан футболчи бор"  5

Бобур Йўлдошев: “Янги мавсумни “Қизилқум”да бошлайман” Янгиликлар

Бобур Йўлдошев: “Янги мавсумни “Қизилқум”да бошлайман”

Бир неча йиллардан буён АГМК сафида ўйнаб келган тажрибали ҳимоячи Бобур Йўлдошев яқинда жамоани тарк этди.

 Унга бир нечта жамоалардан таклиф келиб тушганди. Якунда марказий ҳимоячи “Қизилқум”га ўтишга қарор қилди. Шу муносабат билан Бобурни қисқача суҳбатга чорладик.

- Бобур, АГМК жамоасининг етакчи ўйинчиларидан бири эдингиз. Аммо яқинда “кончилар” жамоасидан кетишга қарор қилдингиз. Бу жараён ўзингизнинг истагингиз билан амалга ошдими ёки сизга клуб томонидан янги шартнома таклиф этилмадими?

-Ўзимнинг хоҳишим билан АГМК дан кетдим. Клубда қолиб яна фаолиятимни давом эттириш бўйича таклиф бўлганди. Аммо мен муҳитни ўзгартиришга қарор қилдим. Фурсатдан фойдаланиб, АГМК жамоаси раҳбарияти, бош мураббий Миржалол ака Қосимов, қолаверса жамоанинг барча ишчи ходимларидан миннатдорман ва уларга келгусида омад тилайман. 


- “Қизилқум” вариантини танлашингизга кўпроқ нима сабаб бўлди?

- Жамоада катта ўзгаришлар юз бериш арафасида. “Қизилқум” бу йил ўз олдига юқори мақсадларни қўймоқда. Айнан шу омиллар мени Навоий жамоасига ўтишимга туртки берди. 


-АГМКда ҳар йили медалларга эга бўлдингиз. “Қизилқум” эса Суперлиганинг ўртамиёна жамоаси ҳисобланади. Шундай экан, бу жамоага ўтишингиз ортга ташланган қадам бўлмайдими?

- Буни албатта вақт кўрсатади. Қаерда бўлсам ҳам ўз устимда ишлашдан тўхтамайман. Фақат олдинга интиламан.


- “Қизилқум”да янги бош мураббий иш бошлаш арафасида деган хабарлар қулоққа чалинмоқда. Бу клубга сизни ким таклиф қилди?

- Ҳамиджон Актамовнинг таклифига биноан “Қизилқум”га ўтдим. Очиғи, мен учун кимнинг бош мураббий бўлиб ишлаши муҳим эмас. Асосийси майдонга чиқиб, ўз вазифамни бекаму-кўст бажариб, клуб равнақига ўз ҳиссамни қўшишдир. 

- Шартнома муддати неччи йилга мўлжалланди?

- Ҳозирча шартнома шартларини оғзаки келишиб қўйганмиз. Тез кунларда раҳбарият билан учрашиб, амалда расман  бир йиллик шартнома тузилади.


 - Илгари “Локомотив”да таржрибали Ислом Тўхтахўжаев билан тандем бўлиб ўйнагансиз. “Қизилқум”га ўтиш олдидан у кишининг ҳам маслаҳатига қулоқ тутган бўлсангиз керак?

- Албатта, Ислом ака “Қизилқум”да ўйнаб келмоқда. Жамоани ичидан жуда яхши билади. Шу сабабли у кишининг ҳам маслаҳатларини олиб, якунда ушбу жамоага ўтишга розилик бердим. 


- “Қизилқум” янги мавсумга тайёргарлик босқичининг биринчи қисмини қачондай бошлайди? Умуман олганда, жамоанинг режаларидан хабарингиз борми?

- Йўқ, ҳозирча бу бўйича батафсил маълумотга эга эмасман.


- У холда янги жамоангиз ихтиёрига қачон бориб қўшиласиз?

- Яқин 3-4 кун ичида “Қизилқум” лагерига етиб бораман.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика