UZ

Сўнгги янгиликлар

22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  5 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  24 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  27 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1

Бобур Йўлдошев: “Футболга қайтганимдан жуда ҳам хурсандман” Янгиликлар

Бобур Йўлдошев: “Футболга қайтганимдан жуда ҳам хурсандман”

Деярли барча ёш тоифасидаги терма жамоаларда тўп тепган Бобур Йўлдошев айни дамда Тошкентнинг “Локомотив” клубида ўйнамоқда.

Хабарингиз бор, Бобур соғлиғидаги муаммолар туфайли бироз муддат футболдан четда қолди. “Темирйўлчилар”нинг ҳимоячиси ҳисобланган Йўлдошев соғлиғидаги муаммоларидан ҳалос бўлиб, яна катта майдонда ҳаракат қилмоқда. Биз футболчи билан боғланиб ундан фаолияти ва олдиндаги мусобақалар ҳақида интервью олдик.

-  Биламизки сизнинг соғлиғингиз билан боғлиқ бўлган муаммолар бор эди. Бунда тушкунликка тушиб қолмаганмидингиз?

-  Тўғри, юрагим билан боғлиқ бироз муаммо бор эди. Тошкентда кўрикдан ўтгач, Германияга бориб бутунлай даволаниб қайтдим. Футболчи жароҳат олганидан сўнг бироз тушкунликка тушиб қолади. Шунга қарамай, менга далда бериб, қўллаб-қувватлаб тургани учун “Локомотив” клуб рахбариятига катта рахмат айтмоқчиман. Жамоага керакли футболчи эканман, деган фикр хаёлимдан ўтди. Шунинг учун ҳам тезроқ соғайиб, майдонга қайтдим. Мен ҳеч қачон ўз устимда ишлашдан тўхтаб қолмайман. Терма жамоада ўйнашни орзу қилмайдиган футболчи бўлмаса керак. Шифокорлар ёзда тўп тепишимга рухсат беришганди. Спорт формамга кириш олиш учун ҳам кўп вақт сарфладим. Машғулотлар жараёнида кичик жароҳатлар ҳам олдим. Буткул соғайиб кетишим бироз муддат чўзилиб кетди. Мавсум сўнгига келиб мураббийлармиз менга ишонч билдира бошлашди. Аввалги даражамдан ҳам юқорироқ бўлишга ва миллий терма жамоадан чақирув олиш учун бор кучим билан ҳаракат қиламан. Биласиз, “Локомотив”нинг даражаси ҳам паст эмас. Ушбу жамоада рақобат жуда ҳам кучли.

-  Андрей Микляев ва Мирко Йеличич қандай мураббий?
-  Кўп мураббийлар билан бирга ишлаган бўлсам, шу кунгача ёмонини учратмаганман. Мирко Йеличич хорижлик мураббий бўлгани учун кўпроқ биздан натижа талаб қилади. Иккала мураббийимиз ҳам талабчан. Жамоанинг бу даражага чиқишида уларнинг ҳиссаси катта бўлади. Ҳар бир ўйинда ва машғулотларда жон куйдирмайдиган мураббийнинг ўзи бўлмаса керак.

-  Ўтган йили жамоангиз чемпион бўлиши учун 1 очко етмаганди. Бу йил эса “Локомотив” ҳозирча  чемпионат тугашига уч тур қолганда жадвалда тшонч билан карвонбошилик қилмоқда...
-  Чемпионатимиз ўтган йилгига қараганда бу йил анча савиялироқ ўтмоқда, деб ўйлайман. Кучли жамоалар ҳам керакли очколарни йўқотишмоқда. “Насаф” билан бўлган ўйинда ҳам қимматли бўлган 3 очкони қўлдан чиқаришимизга бир бахя қолди. Бу сафар осон ўйин бўлмаяпти. Навбатдаги турда “Қизилқум” жамоаси меҳмони бўламиз. Уларнинг таркиби ҳам анча яхши. Насиб қилса ғалаба қозониб қайтиб келамиз.


-  Биламизки барча футболчилар сиз каби ёшликдан шуғулланиб, кейин катта футболга қадам қўйишган. Мураббийларнинг ёш футболчилардан натижа талаб қилиши тўғрими?
-  Биринчи навбатда болалар футболида ишлаётган мураббийларни малакасини ошириш керак. Европада болалар футболи умуман бошқача. Ўртоқлик ўйиними ёки расмий учрашувми, мағлубиятга учраган жамоа умуман тушкунликка тушиб қолмайди. Эсимда, болалигимда ёмғир ёғаётган пайтда ҳам ўйин ўтказардик. Майдоннинг аҳволи ёмон ҳолатга келиб қоларди. Тўп тепишнинг иложиси бўлмасди. Қишки мавсумда яхши майдон йўқлигидан фақат жисмоний машқлар ўтказардик. Ҳозир эса сунъий майдонлар, заллар бор. Футбол ўйнаш учун барча шароит муҳайё қилинган. Болалигимизда мураббийлар фақат ғалаба учун майдонга тушамиз, дерди. Биздан натижа талаб қилишарди. Шунинг орқасидан ёш болада қанақадир қўрқув пайдо бўлади. Болаларда агар ғалаба қозонмасак мураббийимиз бизни койиши, мумки деган хавотир бўлади. Шунинг учун ҳам ўз ўйинини кўрсата олмаслиги мумкин. Ўйлайманки, ёш боладан натижа талаб қилиб бўлмайди. Ўсиб келаётгшан ёш футболчилар учун кўпроқ ўйин амалиёти керак. Шунда натижа ўз ўзидан ижобий бўлади. Ёшлигимда футбол мактабида таҳсил олганимда биринчи, иккинчи ва учинчи таркиб деган нарсалар бўларди. Менда ҳам шунақа вазифят бўлган. Иккинчи ёки учинчи таркибга тушиб қолганман. Шундан сўнг бироз тушкунликка тушганман. Ўқишга ҳам бироз муддат бормаганман. Кейинчалик футбол мактабига қайтиб борганимда, мураббийлардан бири менга “Сендан футболчи чиқмайди, бошқа касбни танла”, деганди. Шу инсоннинг “башорати” амалга ошмаслиги учун ҳам футболчи бўлишга қатъий киришганман, янада олдинга интилганман. Янада олдинга интилганман. Инсон ҳар қандай тўсиқни сабр-қаноат, чидам билан охиригача енгиб ўтиш лозим бўларкан. Барчаси инсоннинг ўзига боғлиқ. Футбол мактабига борганимда мураббийимиз: “Барчангдан футболчи чиқмаслиги мумкин, ўнтадан биттанг профессионал футболчи бўласан”, деганди. Сен ёмон ўйнайсан деб бир бирингни камситмагин, дейишарди.

-  Миллий терма жамоамиз ЖЧ саралаш баҳсларида яхши натижа қайд этиб, ўз гуруҳида иккинчи поғонада турибди. Кейинги турда Жанубий Корея терма жамоаси билан ўйин ўтказамиз. Терма жакмоамизнинг қайд этаётган натижаси ҳақида нима дея оласиз?
-  Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор. Терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаяннинг ҳам ўзига яраша услуби бор. Натижа кўнгилдагидекми, демак,  терма жамоа тўғри йўлдан кетмоқда. Биз ҳам четдан туриб терма жамоамизга мухлислик қиламиз. Насиб қилса мундиал йўлланмасини қўлга киритамиз. Ҳозир барча терма жамоалар бир хил. Уларнинг орасида катта фарқ йўқ. Ўша Жанубий Кореяни ҳам мағлуб этса бўлади. Ҳамма футбол ўйнашни ўрганиб олган. Йигитларимиз сафардан ғалаба билан қайтиб келишади, деган умиддаман. Жанубия Кореяни бемалол мағлубиятга учратса бўлади. Бунинг учун барчамиз бунга ишонишимиз керак.

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика