

"Менга Малайзия ва Эрон клубларидан таклифлар бор. Лекин ҳозирча клублар номини айтмай тураман. Чунки ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Менимча, бир ой ичида барча масалага ойдинлик киритилади. Ўзимизнинг клублардан ҳам таклифлар бор. Шу боис кейинги фаолиятимни белгилашда обдон ўйлаяпман", - дейди Бобур Акбаров "Футбол Экспресс" газетасига.




