Бобир Абдихолиқов: "Тўғрисини айтсам, ҳозир жуда ҳам қийналяпман"
10 июн 2019 12:32
Янгиликлар
Бобир Абдихолиқов: "Тўғрисини айтсам, ҳозир жуда ҳам қийналяпман"
Ўзбекистон ОТЖ - Миср ОТЖ (2:0) учрашувидан кейин Бобир Абдихолиқов ўз фикрларини билдирди.
- Бугунги рақиб ҳақида қандай фикрдасиз?
- Миср терма жамоаси менда жуда илиқ таассурот қолдирди. Ҳақиқатдан ҳам кучли экан. Тўп билан ҳам муомала қилишда ажойиб ҳаракат қилишди. Шундай рақибларга қарши кўпроқ ўйнашимиз керак. Бугун жамоавий ўйин эвазига ғалаба қозондик деб ўйлайман.
- Бугунги урган голингиз ҳақида нима дейсиз?
- Урган голимга келсак, бунда жамоадошларимнинг хиссаси катта бўлди. Тўп узатилганда жуда қулай вазиятда эдим.
- Жароҳатдан кейин аввалги спорт формасига қайта олдингизми?
- Тўғрисини айтсам, ҳозир жуда ҳам қийналяпман. Сабаби жароҳат туфайли кўп муддат майдонга туша олмадим. Аста-секин спорт формамни тиклаб бораяпман.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Роналду дунёнинг машҳур фильмида роль ўйнайди
Фикрлар