UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  6 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  5 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Қувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  2 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  11 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  1 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  3 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0

Бобир Абдихолиқов: "Барча рақибларни ҳурмат қиламиз, аммо ҳеч биридан қўрқмаймиз" Янгиликлар

Бобир Абдихолиқов: "Барча рақибларни ҳурмат қиламиз, аммо ҳеч биридан қўрқмаймиз"

Кеча Ўзбекистон терма жамоаси "Жар" стадионида "CAFA Nations Cup" мусобақаси олдидан навбатдаги машғулотини ўтказди.

Машғулотлар олдидан миллий терма жамоа ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.



- Қозоғистон чемпионатида дастлабки мавсумингизни ўтказяпсиз. Шу ҳақда нима дея оласиз?

- Қозоғистонда биринчи давра якунланишига 1 та ўйин қолди. Худога шукрки, мослашиб кетдим. Ҳозир 2-ўринда боряпмиз, мақсадимиз жиддий, чемпионликни ният қилганмиз. 

- Ўзбекистон терма жамоаси йиғинидан илк таассуротлар қандай? Термада янги номлар ҳам бор...

- Ҳаммада кайфият яхши. Терма жамоада ички муҳит аъло даражада. 

- "CAFA Nations Cup"даги рақиблар хусусида қандай фикрдасиз?

- Барча рақибларни ҳурмат қиламиз, аммо ҳеч биридан қўрқмаймиз. Ҳозир ҳамма футбол ўйнашни билади.



- Ўмон термасининг қолган араб жамоаларидан фарқи нимада деб ўйлайсиз?

- Ўрганиб чиқиб, бир хулосага келамиз. Ўйинда ҳаммаси кўринади, камчиликларидан унумли фойдаланишга уринамиз. 

- Бошқа араб жамоаларига ўхшаш жиҳатлари борми?

- Ўхшаш томонлари бўлиши мумкин. Ҳозирча бир нарса деёлмайман, ўрганиб чиқмадим. 


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика