

“Фақат жамоавий ўйин эвазига Роналдуни тўхтатиб қолишимиз мумкин. Рақиб жарима майдони ичида у худди машинадек ишлайди. Роналдуни буткул ёпиб қўйишнинг иложиси йўқ, у ҳар доим ўзига қулай вазият ярата олади. “Реал” ўз ўйинини унинг атрофида қуради, шу боисдан Роналдуга бўш зона тақдим этмаслик жуда зарур”, — дейди Боатенг.
Маълумот учун, жамоалар ўртасидаги ўйин 25-апрель ва 1-май кунлари бўлиб ўтади.



