Боатенг ПСЖ ва "Ювентус" билан музокара ўтказяпти

Alisher
1 июн 2019, 17:01
"Бавария" ҳимоячиси Жером Боатенг шу ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.

30 ёшли футболчи ПСЖ ва "Ювентус" жамоалари билан музокара ўтказмоқда. Унинг мюнхенликлар билан тузган шартномаси якунига етишига яна 1 йил вақт қолган. "Бавария" эса 8 мавсум жамоада ўйнаган футболчининг кетишига рухсат берган.

Футболчи жорий мавсум барча турнирларда 36та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›