Боатенг Германияга қайтди

Mirjalol Normatov
21 июл 2019
"Бавария" ҳимоячиси Жером Боатенг Америкадаги йиғинларни эртароқ якунлади.

"Bild" хабарига кўра, 30 ёшли германиялик футболчи Халқаро чемпионлар кубоги доирасидаги "Реал" (3:1) билан учрашувдан кейин клуб қароргоҳини тарк этган.

Ҳозирча бунинг сабаби сифатида унинг шахсий ишлари чиқиб қолганлиги келтирилди. У 25 июлдан кейин жамоанинг йиғинларига қайтарди.

Норасмий маълумотларга қараганда, у ўзининг жамоадан кетиши борасидаги якуний музокараларни ўтказгани Германияга кетган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild