
Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиола маълум қилди. 26 ёшли футболчи "Кёльн" билан бўлиб ўтган Германия чемпионатининг 6-туридан ўрин олган учрашувида (2:0) жароҳат олган.
"Боатенг доимо керакли пайтда жароҳат олади. Биз хар ўйинда ҳимоячини алмаштира олмаймиз. Уларнинг бари 90 дақиқа ўйнаши керак" - дейди Гвардиола.