Боатенг: "Бавария"га энг қийин рақиб тушди"

Aslanov Jasurbek
14 апр 2018
"Бавария" ҳимоячиси Жером Боатенг Чемпионлар лигаси ярим финал босқичи жуфтликларини аниқлаш учун ташланган қуръага фикр билдирди.

Немис клуби финалга чиқиш учун "Реал" билан ўйнайди.

"Энг қийин рақиб тушди. Бироқ ким турнирда ғолиб чиқишни истаса, у ҳар қандай жамоани мағлуб этишга қодир бўлиши керак" - дейди Боатенг.

"Бавария" ва "Реал" ўртасидаги илк ўйини 25 апрель Мюнхенда, жавоб ўйини эса 1 май куни Мадридда бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcbayern.de