

Буни "Bild" нашри тасдиқлади.
Немис автомобил ишлаб чиқарувчиси клубнинг 8,33% акциясини "Audi"дан сотиб олмоқчи. Бунинг учун 100 миллион евродан кўпроқ пул сарфланиши керак.
"Бавария" раҳбарлари Ули Хёнесс ва Карл-Хайнц Румменигге "Audi" директорлар кенгаши вакили Брам Схот билан учрашишди. Бундан мақсад Схотни келишувга кўндириш. "Бавария"дагилар "BMW" билан ҳамкорлик фойдалироқ деб ҳисоблашмоқда.




