Блаттер CASга аппеляция беради

Aslanov Jasurbek
21 дек 2015
ФИФА президенти Йозеф Блаттернинг таъкидлашича, у аҳлоқ қўмитасининг саккиз йилга футболдан четлатиш қарорига аппеляция беради.

У бу ҳақда матбуот-анжуманида маълум қилди.

Блаттер дисквалификация борасида Лозаннадаги спорт арбитраж судига арз қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Платини ҳисобига ўтказилган пуллар учун ФИФА аҳлоқ қўмитаси Блаттер ва Платинини 90 кунга футболдан четлатган эди.

Блаттер ва Платини сўроқ вақтида 2 млн. Швейцария франки миқдоридаги тўловга келишганини тан олди. Платини 1999-2002 йиллардаги иши учун 2011 йилда иш ҳақини олган.

Швейцария қонунчилигига кўра, ишчи келишувга кўра ўз вазифасини бажарганидан сўнг 5 йил давомида маошини олиши лозим.

2016 йилнинг 26 февраль куни ФИФАнинг янги президенти учун сайлов бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports