

"ПСЖда ишласангиз катта босим остида қоласиз, аммо бу менга ёқади. Бу жамоа энг юқори жойлар учун кураш олиб боради ва унда муваффақиятга эришиш учун ҳамма нарса бор.
ПСЖга Моуриньо келиши борасидаги миш-мишлар менга таъсир қилмайди. Юқори даражада ишлашни истасанг босимга дош беришинг керак. Агар Париж клубини тарк этсам, бошқа лойиҳа қидираман. Бу француз ёки чет эл жамоаси бўлиши мумкин" - дейди Блан.



