"Бизни ЖЧ-2022 ғолибига айлантирган барча футболчиларга раҳмат" — Скалони

Sherzod Nurmatov
28 фев 2023, 19:31
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони ФИФА талқини бўйича йилнинг энг яхши мураббийи совринини қўлга киритганидан кейин фикрларини билдирди.

Скалони Аргентинани Қатарда бўлиб ўтган 2022 йилги Жаҳон чемпионатида ғалаба сари етаклади. Совринга Карло Анчелотти ("Реал") ва Хосеп Гвардиола ("Манчестер Сити") ҳам даъвогарлик қилганди.

"Ҳаммага раҳмат. Бу мукофот мен учун жуда қадрли.

Бизни ЖЧ-2022 ғолибига айлантирган барча футболчиларга, менинг дўстларим бўлган мураббийлар штабига, мени таклиф қилишни ўйлаган Аргентина Футбол Федерациясига чексиз миннатдорчилик билдираман", – деди мураббий.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›