UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  55 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  9 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  7 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  20 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  7 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  42 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Бизни дерби кутмоқда Янгиликлар

Бизни дерби кутмоқда

Бугун "Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасида Суперлиганинг 1-тур қолдирилган учрашуви бўлиб ўтади.

Аслида бу ўйин 8 март куни ўтказилиши лозим эди, бироқ ҳар икки жамоанинг Осиё чемпионлар лигасидаги иштироки сабаб ПФЛ 16 март санасига қолдиришни маъқул кўрди. 

Энг кучли иккита клуб қарама-қаршилиги 

Шубҳасиз, "Пахтакор" ва "Локомотив" ҳозирги пайтда Ўзбекистоннинг энг кучли икки клуби бўлиб турибди. Айтиш мумкинки, Ўзбекистоннинг энг кучли футболчилари мана шу жамоалар таркибида жамланган. Шу томонлама ҳам бугунги беллашув ўзига яраша қизиқ кечиши кутиляпти. Энди бу қуръа - нима ҳам дердик, Суперлиганинг илк туридаёқ чемпионликка даъвогар жамоаларни бир-бирига қарши қилиб қўйди. Шу жиҳатдан ҳам бугунги ўйинга эътибор катта ва стадионга ташриф буюрадиган мухлисларнинг зерикарли ўйин кўрмаслиги кутилмоқда. 


Ўзгаришлар 

Мавсумлар оралиғида иккала жамоада бир қатор ўзгаришлар рўй берди. Хусусан "Пахтакор" сафини асосий таркибдан Камолиддин Тожиев, Жамшид Искандеров, Азим Аҳмедов, Тиаго Безерра, Исмоил Гонсалвеш, Акмал Шораҳмедов, Баҳром Абдураҳимов, Дилшод Раҳматуллаев каби футболчилар тарк этди. "Локомотив" билан эса Игнатий Нестеров, Кахи Махаредзе, Санжар Шоаҳмедов, Икром Алибоев, Садриддин Абдуллаев, Марат Бикмаев сингари асосий таркиб ўйинчилари хайрлашишди. 

"Пахтакор" ўз сафини дарвозабон Санжар Қувватов ("Насаф"), Марат Бикмаев ("Локомотив"), Садриддин Абдуллаев ("Локомотив"), Достон Ҳамдамов ("Анжи"), Акром Комилов ("Бунёдкор"), Сардор Собирхўжаев ("Бунёдкор"), Одил Ҳамробеков ("Насаф"), Жавоҳир Сидиқов ("Қўқонғ1912") каби футболчилар билан тўлдирган бўлса, "Локомотив" сафига Азиз Ҳайдаров ("Бунёдкор"), Жамшид Искандеров ("Пахтакор"), Филип Райевац ("Бунёдкор"), Йован Жокич (АГМК), Даврон Ҳошимов ("Навбаҳор"), Жавоҳир Илёсов ("Металлург"), Арслонмурот Аманов ("Бухоро"), Авазбек Ўлмасалиев ("Нефтчи") сингари футболчилар қўшилди. 


Марат Бикмаев 

Бугунги беллашувни "Пахтакор" ҳужумчиси Марат Бикмаев дисквалификация сабаб ўтказиб юборади. Маълумки, Бикмаев ўтган йил Суперлиганинг 31-турида "Локомотив" сафида айнан "Пахтакор"га қарши баҳсда спортчига хос бўлмаган ҳаракатни қилгани учун 2та ўйинга четлатилганди. Бикмаев ўтган йил Суперлиганинг охирги турида майдонга тушмади ва мана энди жорий мавсумдаги илк ўйинни ҳам ўтказиб юборади. 

Марат Бикмаевга алоҳида тўхталишимизнинг боиси у "Пахтакор" сафида тўртта ўйинда майдонга тушиб 4та гол урди. У ОЧЛ доирасида "Эйр Форс", "Ал Наср", "Персеполис" ва "Ал Аҳли" клубларига дарвозасига биттадан тўп киритди. Айтиш мумкинки, бугун Маратнинг йўқлиги "Пахтакор" учун жиддий йўқотиш бўлади.

 

Темурхўжа Абдухолиқов 

"Локомотив" мухлисларининг бу мавсум Темурхўжа Абдухолиқовдан умиди катта. Ўзбекистон чемпионатининг 2016 йилдаги энг яхши тўпурари бу йил Суперкубокда АГМК дарвозасига гол урди, шунингдек ОЧЛда "Ал Ваҳда" дарвозасига ҳам тўп киритди. Бундан ташқари сафарда "Ал Райан" билан кечган ўйинда айнан Темурхўжанинг тўп узатишидан сўнг рақиб дарвозаси ишғол қилинди. Бугунги беллашув Абдухолиқов ўзини кўрсатиши кутиляпти. 


Ўтган йилги қарама-қаршилик 

2018 йилги футбол мавсумида Суперлига янгича форматда ўтказилгани боис жамоалар ўзаро 4 марта ўйнашди. Биринчи босқичнинг биринчи даврасида "Локомотив" - "Пахтакор" учрашуви 0:0 ҳисобида якун топган. Шунингдек "Пахтакор" - "Локомотив" ўйинида ҳам дуранг қайд этилган 1:1. 

Иккинчи босқичда эса "Локомотив" ҳар икки беллашувда ғалаба қозонди. Жамоа сафарда 3:1 ва ўз майдонида 3:2 ҳисобида асосий рақибини мағлуб этди. Биринчи ўйинда "Локо" сафида Анзур Исмоилов, Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев тўп киритган бўлса, майдон эгалари таркибида Фаррух Сайфиев гол урган. "Локомотив" стадионида кечган беллашувда эса Игорь Йелич, шунингдек Бикмаев икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилган. Меҳмонлар сафида Драган Черан билан Тиаго Безерра гол муаллифи бўлган. 

Санжар Қувватов vs Жавоҳир Илёсов 

Ҳозир ҳар икки клуб дарвозасини янги дарвозабонлар қўриқламоқда. Қизиғи шундаки, Санжар Қувватов ҳам, Жавоҳир Илёсов ҳам "Машъал" академияси тарбияланувчилари ҳисобланади. Бугун иккала посбон ҳам ўз маҳоратини намоён этса ажаб эмас. 


Садриддин Абдуллаев vs Жамшид Искандеров 

Бу йил "Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасида ўзига хос рокировка юз берди. "Локо" ярим ҳимоячиси Садриддин Абдуллаев "Пахтакор"га ўтди. Ўз навбатида "Пахтакор" футболчиси Жамшид Искандеров "Локомотив" либосини кийди. Ҳар икки футболчи ҳурматга лойиқ ўйинчилардан. 

Тўғри, уларнинг ўйнайдиган жойи ва вазифаси бирмунча фарқ қилади, лекин гўёки бугунги баҳсда улар бир-бирига қарши ҳаракат қиладигандек. Садриддин асосан "қора иш" билан шуғулланади, яъни рақиб ҳужумларини тўхтатиб қўйишга ҳаракат қилади. Жамшид эса эркин ижодкор сифатида ўйнашни хуш кўради. Иккала футболчида ҳам тўп узатиш маҳорати етарли. Бугунги ўйинда бу футболчилардан чиройли тўп узатишларни кўрсак ажаб эмас.


Жалолиддин Машарипов vs Сардор Мирзаев 

Бугунги беллашувда яна икки футболчига алоҳида эътибор қаратамиз. Булар - Жалолиддин Машарипов билан Сардор Мирзаев. Ҳар икки футболчи ўз жамоасида асосий етакчи ҳисобланади ва бу ўйинда уларнинг катта саҳнага чиқиши кутиляпти. Машарипов асосан алдамчи ҳаракатлари ва рақиб жарма майдонига тезкорлик билан ёриб кириши орқали ажралиб туради. Сардор Мирзаев эса ўзининг севимли чап қанотидан кириб бориб дарвоза томон зарба беришни ёқтиради. Айтиш мумкинки, кўп ҳолларда унинг зарбаси кучли ва аниқ чиқади. 

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика