UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  0 13:58МЛС клуби Поль Погба билан музокара ўтказди  0 13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:50Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"  1 12:23Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"  2 12:08Ҳамидулло Абдунабиев: Шуни унутмаслик керакки, биз мусобақа пешқадамига қарши майдонга чиққан эдик"   1 11:49Миржамол Қосимов: "Ўтган мавсум давомида ҳам ҳеч ким бизни чемпионликка даъвогарлар сафида тилга олишмаганди"  3 11:26Темурхўжа Абдухолиқов: "Иккита дурангни муваффақиятсизлик дейиш бизни хурсанд қиляпти, сабаби..."  2 11:09Моуриньо "Фенербахче"да Кьезани кўрмоқчи  0 10:44Таҳлил. Қосимов ғалаба учун ҳамма нарса қилди, Зейтуллаев янги "Бунёдкор"ни қуряпти  5 10:40«Қўқон-1912» легионери:« Бу лаҳзани анчадан бери кутгандим»  0 10:07«Реал Мадрид»нинг янги бош мураббийи деярли аниқ  30 09:38«Арсенал»нинг икки футболчиси ПСЖга қарши учрашувдан аввал жароҳатдан қайтди  8 09:10«Рома»нинг шорт-листида 4 нафар мураббий бор  8 08:40Мессининг «Барселона»га қайтмаслигининг сабаби маълум  20

Бизда танаффус. Ҳақиқий футбол бугун бошланади Янгиликлар

Бизда танаффус. Ҳақиқий футбол бугун бошланади

Жаҳон Чемпионати вақтида Pepsi Суперлигада танаффус юзага келаётганини танқид қилган одамлар бўлди. Футболчиларимиз иссиқ июлда эмас, шу июнда ўйнаб олишлари керак эди, деган фикрлар илгари сурилди.

Ҳа, мундиал биз учун кетма-кет олти бор армонга айланди. Аммо бу Жаҳон Чемпионатига бўлган қизиқишларимизни камайтириб қўймайди. Ўша 32 бахтли терма жамоа мухлислари бор эътиборларини Россия яшил майдонларига қаратганлари каби, мухлис сифатида биз ҳам 4 йилда ақалли бир ой ҳақиқий футбол ҳавоси билан яшашга ҳақлимиз. Суперлигадаги танаффус шунинг учун ҳам юзага келди.

Жаҳон Чемпионатидаги савияни ҳамма яхши билади. У орзу, у талаблари юқори бўлган мусобақа, у ҳаммамиз учун катта мактаб. Мухлислар футболдан завқ олиши, шарҳловчилар, журналистлар ўзи учун нимадир ўрганиши, мутахассисларимиз кўриши, изланиши, футболчилар эса ҳавас қилиши учун ҳам Жаҳон Чемпионати керак. Мана шундай дақиқалар бор пайтда, биз ички чемпионатимизни давом эттиришимиз тўғри эмасди.

Ўзбекистонлик футболчилар иссиқ ҳавода биринчи бор ўйнаётгани йўқ. Июлдаги ўйинларни бироз кечроқ бошлаб, бемалол августга етиб олса бўлади. Мен ҳар нарсадан кир қидирмасдан, бугун старт олаётган мундиални мириқиб кўришни истардим. У нафақат мухлислар учун, балки биз кўп нарса умид қилаётган ёш футболчиларимиз учун ҳам жуда ас қотади. Ахир улар ҳам нимагадир интилишлари керак. Шундай экан, бизда катта танаффус. Навбат эса футбол гултожисига.

Муаллиф :
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика