UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  0 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  2 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  6 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  3 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  4 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  7

Биттагина тўпни деб... ВИДЕО Янгиликлар

Биттагина тўпни деб... ВИДЕО

Кеча Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйин ажойиб ўтди, якунда "Локомотив" жамоаси қаторасига иккинчи марта мамлакат кубогини қўлга киритди.

"Бунёдкор" стадиони финалда тўлиб тошди. Бироқ учрашув якунига етгач...бепул тўпларни деб юзлаб мухлислар турли секторлардан майдонга тушиб кетишди. Финални юксак мартабали меҳмон шахсан ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа ва ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов стадиондан туриб кузатиб боришди. Ҳаво совуқ, трибуналар тўлиб тошган, ўзбек эстрадаси юлдузлари қўшиқ куйлашди, чиройли ўйин бўлди... якунда мана шундай байрамни биттагина тўпни деб бузиб қўйишларига бир баҳя қолди. Тартиб посбонлари ўз вазифаларини юксак даражада бажариб бир неча дақиқа ичида мухлисларни ўз жойларига кузатиб қўйишгани учун тақдирлаш маросими давом эттирилди.

Бу ерда кимдир бизда ўзи шунақа дейиши мумкин. Қўшилмайман, исталган халқда, исталган юртда бепул нарса тарқатилса одамлар унга интилишади. Менимча 3000 дона бепул тўп тарқатилар экан бунга олдиндан тайёргарлик кўрилиши ва стадионнинг турли бурчакларига махсус одамларни қўйиб трибуналарга тепиш керак эди. Мана шунда мухлисларнинг майдонга тушиб кетиш ҳолати рўй бермаган бўларди. Одамларнинг майдонга тушиб келиши ташкилотчилар учун кутилмаган ҳолат бўлди. 

Кейинги йил клубларимиз Осиё чемпионлар лигасида ўйинлар ўтказишади, терма жамоамиз халқаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Мухлислик маданиятини оширмас эканмиз юртимизда ҳеч қачон футбол ривожланмайди.

Одатда ФИФА, УЕФА ёки ОФК мана шундай ҳолатлар рўй берса ўша стадионни ҳам, ўша клубни ҳам катта жарималар билан жазога тортади. Мухлислар Ўзбекистон ҳеч бўлмаса Осиё чемпионатларига мезбонлик қилишини исташади. Лекин кечаги ҳолат ОФК раҳбари кўз ўнгида содир бўлгач бундай мусобақалар Ўзбекистонга ишониб топширилиш имконияти кескин тушиб кетди деб ўйлайман.

Нарзулла Сайдуллаев



Қуйидаги видеони кўриб ўзингиз хулоса қилинг.

TAS-IX 

 



TAS-IX эмас


 

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика