UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  1 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  1 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  10 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  2 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  12 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  1 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  24 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  2 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  19 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  1

Битта гуруҳ Тошкентда, битта гуруҳ Қаршида. ОФК Кубоги эса Жиззахда. Нима дейсиз? Янгиликлар

Битта гуруҳ Тошкентда, битта гуруҳ Қаршида. ОФК Кубоги эса Жиззахда. Нима дейсиз?

Шундай қилиб бугун Осиё чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичига қуръа ташланди.

Дастлаб гуруҳларни яна бир бор эслаб ўтсак. 

"A" гуруҳи: "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони), "Ал Райан" (Қатар), "Истиқлол" (Тожикистон), "Шаржа" (БАА) - "Ал Завра" (Ироқ) ғолиби.

"B" гуруҳи: "Ал Жазира" (БАА), "Ал Шабаб" (Саудия Арабистони), "Мумбай Сити" (Ҳиндистон), "Эйр Форс" (Ироқ).

"C" гуруҳи: "Фулад" (Эрон), "Шабаб Ал Аҳли" (БАА), "Аҳал" (Туркманистон), "Ал Гарафа" (Қатар).

"D" гуруҳи: "Ал Дуҳайл" (Қатар), "Сепахон" (Эрон), "Пахтакор" (Ўзбекистон), "Ал Таавон" (С.Арабистони) - "Ал Жайиш" (Сурия) ғолиби.

"E" гуруҳи: "Ал Садд" (Қатар), "Ал Файсали" (Саудия Арабистони), "Ал Виҳдат" (Иордания), "Банияс" (БАА) - "Насаф" (Ўзбекистон) ғолиби.

Демак, мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" "D" гуруҳидан жой олди ва 7 ёки 8 апрель куни "Сепахон"га қарши баҳс билан мусобақани бошлайди. Умумий ҳисобда ОЧЛ гуруҳ босқичида жами 40та жамоа иштирок этади. Жамоалар 4тадан 10та гуруҳга бўлинади. Шарқ минтақасида 5та, Ғарб минтақасида ҳам 5та гуруҳ бор. 

Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир минтақадан 5та гуруҳ ғолиблари ва энг яхши 3та иккинчи ўрин эгалари - жами 16та клуб кейинги босқичга йўл олади. Ғарб минтақасида гуруҳ ўйинлари 7-27 апрель оралиғида бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган. Гуруҳ баҳслари ўтган йилдаги каби марказлашган тартибда ўтказилишини инобатга олсак, ОФК ҳозирча қайси гуруҳ қаерда ўйнаши ҳақида маълумот бергани йўқ. 

Бу дегани "Пахтакор" гуруҳ учрашувларини Тошкентда қабул қилиши мумкин, фақат бунинг учун шароитларни тўғрилаб, ОФКни кўндиришга тўғри келади. Эсингизда бўлса, ўтган йил Шарқ минтақасининг иккита гуруҳ ўйинлари Тошкентда - "Локомотив" ва "Бунёдкор" стадионларида ўтказилди ва ташкилотчилик борасида деярли муаммо кузатилмади. Ҳар ҳолда ОФК қониқиш олган бўлиши керак. 

Ўтган йилги мусобақа Шарқ минтақасига тегишли бўлгани учун мухлисларимизда у қадар қизиқиш уйғотмади. Лекин бу йил "Пахтакор" ўз гуруҳини Тошкентда қабул қилса, ишонамизки, ҳар бир ўйин ажиотаж бўлади. Бунга шубҳа йўқ. Қолаверса, гуруҳ баҳсларини ўтказиш учун битта стадион ҳам етади. 

Бу йил "Насаф" ҳам ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этиши мумкин, фақат бунинг учун 15 март куни меҳмонда БААнинг "Банияс" клубини мағлуб этиши керак бўлади. Битта ўйиндан иборат баҳсда "Насаф" ғалаба қозонса, "E" гуруҳидан жой олади. Шунда гуруҳ ўйинларини Қаршида ўтказиш имкони юзага келади. Бу ўринда гап яна ОФКни кўндиришда қолади. 

Мабодо "Насаф" ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқа олмаса, унда ОФК Кубогининг "E" гуруҳига йўл олади ва Туркманистоннинг "Олтин Аср", Тожикистон клуби ЦСКА ҳамда Қирғизистоннинг "Нефтчи" клуби билан ўйнайди.

Хуллас хоҳ ОЧЛ, хоҳ ОФК Кубоги бўлсин, бизда исталган мусобақани ўзимизда ўтказиш имконияти бор. Яхшиси шундай бўла қолсин: "Пахтакор" ОЧЛ гуруҳ ўйинларини Тошкентда, "Насаф" "Банияс"ни мағлуб этиб Қаршида ўйнасин, шунда ОФК Кубогида иштирок этадиган "Сўғдиёна" рақибларини Жиззахда қабул қилсин.

Ахир ўтган йил ОФК Кубогининг Марказий Осиё минтақаси гуруҳ босқичи Тожикистонда ўтказилди, бу йил мезбонлик бизга берилса, жиззахлик мухлислар учун бундан ортиқ байрам борми?

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика