UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  2 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  3 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  0 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  3 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  20 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  2 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  8 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1

Биринчи лига. У қандай бўлмоқ керак? Янгиликлар

Биринчи лига. У қандай бўлмоқ керак?

Тоҳир Кападзе: “Мамлакатимизда биринчи лига учун 20та барқарор жамоа тузиш қийин эмас”
Жорий мавсум биринчи лиги олдидан, унда фаолият юритиб келаётган мутахассисларнинг таклиф ва мулоҳазаларини беришда давом этамиз.
Лойиханинг навбатдаги меҳмони “Қўқон-1912” бош мураббийи Тоҳир Кападзе.

- Регламент талабига жавоб берадиган яхши, бақувват 18та клуб бўлса, ёки 22та жамоа саралаб олиниб, икки давралик чемпионат ташкил этилса, шунга ҳеч нима етмайди ўзи – дея ўз фикрларини бошлади Кападзе.

– Шунда жуда бир қизиқарли мусобақа бўлади. Лекин иккинчи томондан олиб қарайдиган бўлсак, ҳозирда барча иштирокчиларни моддий жиҳатдан бақувват дея олмаймиз. Шуларни инобатга олиб айтадиган бўлсак, икки минтақага бўлинган холда мусобақа ўтказиш ҳам ёмон вариант эмас. Чунки биринчи босқичда ўйнаш жамоалар учун осонроқ кечади. Иқтисодий жиҳатдан ҳам ортиқча муаммо юзага келмайди.

- Лекин жамоалар сонини қисқартириб, айтайлик 14 клуб иштирокида икки давралик чемпионат қилинадиган бўлса, бу жуда ҳам қониқарсиз бўлади. Салбий холат демакдир. Чунки бизга кўпроқ ўйин амалиёти керак. Чунки йил давомида энг камида 36та ўйин ўтказишимиз даркор.

- Менимча мамлакатимизда биринчи лига учун 20та барқарор жамоа тузиш қийин эмас. Амалласа бўладиган иш. Агар шундай қилинса, ҳудди олий лига тизими сингари чемпионат ташкиллаштириш лозим.  

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика