UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  1 20:10Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" (матнли трансляция)  10 20:08Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  34 20:00Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  38 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  6 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  13 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  2 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  7 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  26 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  6 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  15 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3

Биринчи лига. "Пахтакор-79" - "Янгиер" учрашуви нега қолдирилди? Янгиликлар

Биринчи лига. "Пахтакор-79" - "Янгиер" учрашуви нега қолдирилди?

Биринчи лига илк туридан ўрин олган “Пахтакор-79” — “Янгиер” ўйини бошқа санада бўлиб ўтади ва Лига учрашувнинг аниқ санасига кейинроқ ойдинлик киритади.

Аслида мазкур учрашув кеча — 8-апрел куни бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ мезбон жамоага боғлиқ бўлмаган айрим муаммолар сабаб Лига комиссари учрашувни бошлашга рухсат бермади. Гап шундаки, “Пахтакор-79” 2023-йилдан бошлаб ўзининг уй учрашувларини Ангренда ўтказади. Шундан келиб чиқиб, Ангрен ҳокимлиги шаҳардаги стадионни пардозлаш юзасидан қатор ишларни амалга оширди. Бироқ стадионнинг хавфсизлик режасини тегишли органлар билан келишиш масаласи учрашув стартига қадар ҳал этилмади. 

Ярим профессионал футбол жамоалари ўртасида ўтадиган мусобақадаги мазкур ҳолатнинг ҳокимлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан боғлиқ томонлари кейинги ўйинларга қадар Лига томонидан тартибга солинади. Ангрен шаҳрига футбол қайтаётгани, “Пахтакор-79” жамоаси сўнгги ойлар давомида барча йўналишда тўғри ишлашга ҳаракат қилаётгани, айнан Биринчи лига учун майдон ва унинг атрофида катта ишлар амалга оширилгани, шунингдек, “Янгиер” футбол клубининг ЎФА қўмитаси томонидан қўйилган талабни 8-апрел санасига қадар бажара олмагани каби факторлар инобатга олиниб, Лига ушбу учрашув учун ҳеч бир жамоага техник мағлубият ёзмасликка қарор қилди. 

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси расмий учрашувларни ташкил этишда унинг расмийлари ҳамда мухлислар хавфсизлиги масаласини биринчи ўринга қўяди. Шундан келиб чиқиб, бу каби ҳолатлар келгусида тартибга солинади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика