UZ

Сўнгги янгиликлар

20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  0 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  0 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  2 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  5 19:04Деку Неймарнинг "Барса"га қайтиши ҳақида: "Жамоани қуришда балансни унутмаган ҳолда, ақл билан иш кўриш зарур"  4 18:43"Ўзи у бизга керакми?"  1 18:22Футзал. Ўзбекистон кубоги баҳслари "Футбол" ТВда жонли эфирда намойиш этилади  1 17:55"Рома"га Анчелотти келишини истардим, лекин..."   4 17:21Алиссон: "ПСЖга қарши ўйин, балки фаолиятимдаги энг яхшисидир"  7 16:40ЎФА: Янги ташкил этилаётган Ўзбекистон U-23 терма жамоасига ким бош мураббий бўлиши кейинроқ эълон қилинади  23 16:21"Навбаҳор" янги мавсум олдидан таништирув маросимини ташкил этди  3 15:51Суперлига-2025. 1-тур расмийлари эълон қилинди  5 15:34Паулу Фонсека 9 ойга футболдан четлатилди  5 15:17Матбуот анжумани. Фарҳод Нишонов: "Ишдан кетишдан қўрқмайман, омадсизлик туфайли ютқаздик, терма жамоага коррупция аралашгани йўқ"  17

Биринчи Лига. ЎзПФЛ бадал пулини икки баробар камайтирди Янгиликлар

Биринчи Лига. ЎзПФЛ бадал пулини икки баробар камайтирди

Пандемия футбол клубларининг молиявий ҳолатига жиддий таъсир ўтказаётгани сир эмас.

Бундан айниқса бюджети у қадар катта бўлмаган клублар азият чекмоқда. 

Бир неча кун аввал ЎзПФЛ Биринчи лига клублари учун қайта қуръа ўтказди ҳамда ўйинлар саналарини эълон қилди. Учрашувлар старт олиши йўлида футболчиларнинг саломатлиги муҳим аҳамиятга эгадир. Бироқ юқорида айтилганидек, мазкур лига клубларининг моддий таъминотида муаммолар бор. 

ЎзПФЛ клубларни ҳимоя қилиш учун улардан олинадиган бадал пулларини икки баробар қисқартирди. Орттирилган маблағ футболчилар саломатлиги йўлида сарфланиши борасида тавсия берилди. Мазкур қарор ташкилот Ижроқўми томонидан қўллаб-қувватланди.

Маълумот учун, Биринчи лиганинг 14 клуби икки минтақага ажратилган бўлиб, жами 12 тур учрашувларидан кейин ҳар бир минтақанинг энг сўнгги жамоаси Иккинчи лигага туширилади. Шунингдек, минтақаларнинг 4-6 ўрин эгалари бирлаштирилиб, қайта турнир ўтказилади. 5 тур якунларига кўра энг сўнгги жамоа ҳам Иккинчи лигага равона бўлади. 5-ўрин эгаси эса пулька финалчиси билан ўтиш ўйинида иштирок этади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика