UZ

Сўнгги янгиликлар

08:15Яна бир ТОП футболчи "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  0 07:38Суперлига. Бугун Фарғона ва Самарқандда дахшатли ўйинлар бор  7 07:05"Кристал Пэлас" "Ливерпул"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк марта Англия Суперкубогини қўлга киритди  0 06:50Суперлига. "Сўғдиёна" "Машъал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 03:00“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган шеър  3 02:07Гампер кубоги. "Барселона" "Комо"ни тор-мор этди, Фермин ва Ямал дубль қайд этди  15 00:16Бельгия Про лигаси. "Антверпен" "Ауд-Хеверле Лёвен"ни мағлуб этди, Ўринбоев янги жамоасида дебют қилди  8 23:58Ўртоқлик ўйинлари. "Челси" "Милан"ни, "Юве" "Боруссия"ни мағлуб этди, "Ал Насср" эса Ла Лига дебютантига таслим бўлди  4 23:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" илк турда ўз уйида йирик мағлубиятга учради, Алиқулов захирадан майдонга тушди  0 23:14Арне Слот мағлубиятга изоҳ сифатида: "Кристал Пэлас"га ўтган мавсумда битта гол ургандик, бу сафар иккита"  3 22:44Отабек Нарзуллаев: "Ғалаба учун келгандик, бироз омад етишмади"  1 22:26Иван Бошкович: "Об-ҳаво ҳам ўйинга таъсирини ўтказди"  1 21:53"Барселона" Кристенсен бўйича қарорини ўзгартирди  0 21:16"Кристал Пэлас" трансферларга катта пул ишлатган "Ливерпуль"ни мағлуб қилиб, Англия Суперкубогини қўлга киритди!  27 20:55"Ман Сити" Доннаруммага қизиқмоқда. Клуб "Галатасарой" билан келишуви бор Эдерсоннинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда  0

Биринчи лига. "Машъал-2" сўнгги дақиқада имкониятни бой берди Янгиликлар

Биринчи лига. "Машъал-2" сўнгги дақиқада имкониятни бой берди

Бугун "Машъал-2" Ўзбекистон биринчи лигасида навбатдаги 5-тур баҳсини ўтказди.
Ўз майдонида "Хоразм"ни қабул қилган "газчилар" сўнгги дақиқада имкониятни бой берди.

Учрашувнинг биринчи бўлими меҳмонлар ташаббуси билан ўтди. Уч марта Темур Бекчанов, Низом Норов ва Маркс Қуранбоев дарвоза тўсинини нишонга олди. Майдон эгаларининг қарши ҳужумлари Ғайрат Ўдаев учун қийинчилик туғдирмади. Шунга қарамай бўлимда ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимда бироз жонланган "Машъал-2" футболчилари икки бор хавфли ҳужум ташкил этишди. Сардор Сулаймонов бирга бир вазиятга чиқиб борди лекин вазиятни якунлашда хатоликка йўл қўйди. 89 дақиқада "Хоразм" футболчилари ҳужум уюштиришди. Ҳимоячидан қайтган тўпни Мирзобек Қурязов кучли зарб билан дарвозага жойлаб қўйди. Сўнгги дақиқаларда ҳисоб ўзгармади ва "Машъал-2" ўз майдонида имкониятни бой берди.

"Машъал-2" кейинги ўйинни 28 апрелда,  Ўзбекистон кубоги доирасида Муборакда "Андижон"га қарши ўтказади.

Биринчи лига, 5-тур.

"Машъал-2" - "Хоразм" 0:1
Гол:
0:1 Мирзобек Курязов (89).

"Машъал-2": 77.Раҳимжон Давронов, 3.Константин Боев (7.Шамсиддин Саъдуллаев  46), 4.Миржалол Қосимов (c), 8.Жаъфар Исмоилов, 10.Санжарбек Аҳмедов, 11.Шокир Юлдашев, 14.Бекзод Раҳмонов (2.Суҳроб Исматов 65), 19.Муни Мирмуҳсин Юсупов (5.Сардор Сулаймонов  50), 20.Бобуржон Абдуллаев, 24.Ёдгор Назаров, 26.Темур Юмангулов.
Захира: 30.Ҳусан Олимжонов,  9.Абдурасул Жўраев, 17.Зуҳриддин Камолов, 18.Ойбек Жўраев.

"Хоразм": 35.Ғайрат Удаев (c), 2.Шаҳзод Маннонов, 5.Темур Исмоилов, 9.Низомжон Норов, 10.Темур Бекчанов, 12.Марат Қудратов, 13.Мирзобек Қурязов, 15.Илёс Хайров, 17.Маркс Қуранбоев, 18.Аброр Ҳусаинов, 4.Жасур Отажонов.
Захира: 1.Равшан Жуманиёзов, 3.Аббос Каримов, 6.Маъмур Абдуллаев, 7.Сирож Рузметов, 8.Маннон Зарипов, 11.Сарварбек Жуманиёзов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика