UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35"Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" 0:2 (Матнли трансляция)  18 20:30Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Фрайбург"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:10ҚПЛ. "Қайрат" — "Астана" ўйини тақдирини 84-дақиқадаги гол ҳал қилди, Йўлдошев эса...  0 20:00"Ланс" сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилди  11 19:40АПЛ. "Челси" ўз уйида "Кристал Пэлас"ни енголмади, "Тоттенхэм" эса сафарда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  4 18:57Палмер – "Челси"даги дебют вақтидан бошлаб топ-5даги энг яхши ассистент. Унда 15та пас бор  0 17:50Конте Осимхен борасидаги хабарни тасдиқлади ва қаттиқ жавоб берди  11 17:21Футболчи "Челси" билан салкам 10 йиллик шартнома имзолашга рози бўлди  1 17:04Франция. "Монако" - "Ланс". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибдами?  2 17:01Футзал бўйича ЖЧ иштирокчиси Ўзбекистонга етиб келди  1 16:47Бу даҳшат! "Наполи"нинг янги футболчисига тўппонча билан ҳамла қилишди  2 16:10"Ливерпуль" футболчиси Салоҳга катта баҳо берди  1 15:40Нико Уильямс нима сабабдан "Барселона"га ўтмаганини айтди  11 15:24"Юнайтед"нинг 60 млнлик футболчиси қайси рақамда ўйнаши аниқ бўлди  3 14:03Пеп Гвардиола: "Холанд тўхтатиб бўлмас. Ҳеч бир ҳимоячи, ҳатто пистолет билан ҳам уни тўхтата олмайди"  16

Биринчи лига. "Динамо" сафарда "Ғиждувон"ни мағлуб этди Янгиликлар

Биринчи лига. "Динамо" сафарда "Ғиждувон"ни мағлуб этди

Теглар :  ДинамоҒиждувон
Биринчи Лига 20-тури доирасида Ғиждувонда маҳаллий жамоа меҳмони бўлган «Динамо» жамоаси сафардан ғалаба билан қайтди.
Ўтган турда Бухоро вилоятининг «Нурафшон» жамоасини мағлуб этган вакилларимиз бу сафар «Ғиждувон»га имконият қолдиришмади.

Аввалги ўйиндагидек учрашувни икки ҳужумчи билан бошлаган самарқандликлар айнан ҳужум чизиғи вакилларининг голлари эвазига дастлабки таймдаёқ ўйин тақдирини ҳал этиб қўйишди. Дастлаб 15-дақиқада Виктор Клишин ҳисобни очган бўлса, ўйиннинг 25 ва 42-дақиқаларида ёш ҳужумчи Амиржон Сафаров «дубл»га эришиб, «Динамо»нинг танаффусга 0:3 ҳисобдаги ғалаба билан чиқиб кетишини таъминлади.

Иккинчи бўлим олдидан натижа йирик кўринишда бўлсада, мезбон футболчилар танаффусдан сўнг катта иштиёқ билан майдонга тушишди ва пешқадам жамоага жиддий қаршилик кўрсатишди. Натижада хоразмлик футболчи Илёс Хайров 65-дақиқада ҳисобни қисқартиришга эришган бўлса, орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас бош ҳакам «Динамо» дарвозаси томон пенальти белгилади. Жасур Отажонов эса 11 метрлик нуқтада адашмади, 2:3.

Икки голдан кейин мезбонлар мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши остида ҳужумкорликни оширган бўлишсада, тажриба бобида устун бўлган «Динамо» жамоаси якунда ғалабани бой бермади. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган тезкор яримҳимоячи Достон Ибрагимовга нисбатан ишлатилган қўполлик учун ўйиннинг 88-дақиқасида белгиланган пенальтини тажрибали яримҳимоячи Алишер Холиқов голга айлантириб, Самарқанддан Ғиждувонга етиб келган «Динамо»нинг ашаддий мухлисларини ортга хурсанд қайтишларини таъминлади, 2:4.

Ушбу ғалабадан кейин «Динамо» турнир жадвалидаги ўрнини мустаҳкамлаб пешқадамликни давом эттирмоқда. Жамоа навбатдаги ўйинни 20 август, шанба куни Самарқандда «Локомотив-БФК»га қарши ўтказади.

Биринчи Лига. 20-тур.

15 август (душанба)

«ҒИЖДУВОН» - «ДИНАМО» - 2:4 (0:3)

Голлар
: Илёс Хайров 65, Жасур Отажонов пенальтидан 66 – Виктор Клишин 15, Амиржон Сафаров 25, 42, Алишер Холиқов пенальтидан 88.

«Динамо»: Михаил Наумов, Бунёд Исроилов, Убайдулло Набиев, Миркомил Локаев, Фирдавс Абдусалимов, Алексей Николаев, Искандар Холмирзаев (Комил Шарофутдинов, 61), Саиджамол Давлатжонов (Ҳакимхон Аъламхонов, 88), Жонибек Кўчимов (Достон Ибрагимов, 46), Амиржон Сафаров (Асомиддин Маматов, 52), Виктор Клишин (Алишер Холиқов, 46).
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика