UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  1 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  1 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  1 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  0 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  2 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  3 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  13 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  14

Биринчи лига. “Цементчи”-“Хоразм” превью Янгиликлар

Биринчи лига. “Цементчи”-“Хоразм” превью

Ўзбекистон биринчилигининг 2-туридан ўрин олган ”Цементчи” – “Хоразм” учрашуви 4 апрель санасида Қувасойда “Цементчи” марказий ўйингохида бўлиб ўтади.

Жамоамиз “Цементчи” шу куни Урганчнинг “Хоразм” жамоасини қабул қилади.

Навбатдаги  рақибимиз “Хоразм” жамоаси ҳақида.

“Хоразм” жамоаси бошқарувини ушбу мавсумдан бошлаб янги бош мураббий Александр Ежов ўз қўлига олди. Ушбу мураббий мавсум аввалидан жамоа таркибини сезиларли даражада кучайтира олишга эришди. Таркибга бир қатор футболчиларни жалб қилди. Хусусан  “Цементчи” жамоасининг нукуслик хужумчиси Нурлибек Таласбаевни, ўтган мавсум “Олмалиқ” жамоасида ҳаракатланган  тажрибали химоячи Айбек Нурбоевни ва яна бир қатор етакчи футболчилар билан жамоа таркибини кучайтириб олди дейиш мумкин. 

Ўтган мавсумда “Хоразм” жамоаси  32 та учрашувда майдонга тушиб 12та ғалаба 6та дурранг ва 14 бор мағлубиятга учраган. Рақиблар дарвозаларига 56та тўп киритиб  ўз дарвозаларидан 50та тўп ўтказиб юборган. Мавсум якунига кўра “Хоразм” 42 очко тўплаб, турнир жадвалини 7-поғонада якунлаган.

Жамоамиз “Цементчи” шу кунгача “Хоразм” клуби билан ўзаро расмий ўйинларда 5 маротаба рўбаро келган. Ўтказилган 4та учрашувда жамоамизнинг қўли баланд келган бўлса 1та учрашувда урганчликлар ғалаба қозонган.

 2015 йил 17 май. 

"Хоразм" – "Цементчи" 1:0

 2015 йил 10 сентябр 

 "Цементчи" - "Хоразм" 4:0

 2016 йил 5- июн 13-тур 

"Хоразм" – "Цементчи" 1:2

Голлар: Эрбол Сейтназаров, Рахматилло Мелибоев 2та

2016 йил 12 ноябр 23-тур

“Цементчи- “Хоразм” 5:0

Голлар: Даврон Маматов (30), Жамшид Қобулов (33), Рахматилло Мелибоев (47), Элёр Мамасолиев (51), Отабек Ахмаджонов (76)

Хакамлар: Д.Пислегин (Тошкент), И.Носиров (Наманган), Э.Турсунов (Наманган)

Инспектор: И.Рахимов (Андижон)

4 апрель сешанба куни “Цементчи” марказий стадионида 2-тур учрашувлари доирасида бўлиб ўтадиган “Цементчи” - “Хоразм” учрашувига барча ишқибозларни таклиф этамиз. Учрашув 15:30 да бошланади.


“Цементчи” матбуот  ходими Зухриддин Абдуллажонов


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика