UZ

Сўнгги янгиликлар

06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  0 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5

Биринчи лига. Бир ёниб ўчган “Хотира-79” ҳақида Янгиликлар

Биринчи лига. Бир ёниб ўчган “Хотира-79” ҳақида

Биринчи лигада бу йил иккинчи мавсумни ўтказаётган “Хотира-79” биринчи босқичда гўёки бир ёниб, ўчиб қолган алангага ўхшаб кетди.
Боиси уйчиликлар йил бошида олий лигада ўйнаб, унинг ҳавосидан баҳраманд бўлган бир қатор ўйинчиларни ўз сафига қўшиб олибб, чемпионатда жуда ҳам омадли старт олди ва ҳаттоки турнир жадвалида пешқадамлик ҳам қилиб юрди. Бироқ танаффусга қадар таркибда қандайдир ўзгаришлар бўлиб, жамоанинг аввалги шашти бироз пасайгандек туюлди назаримизда.

Клуб раҳбарияти гарчи жамоа олдига кучлилар сафига чиқиш вазифаси қўймаган бўлсада, тажрибали ўйинчиларни таркибга жалб этди. Лочин Долимов, Санжар Асқаралиев, Баҳром Юлдашев, Мақсуд Ҳайитов шулар жумласидандир. Эндиликда етакчи ўйинчиларнинг аксарияти жамоа билан хайрлашганини инобатга олсак, иккинчи босқичда “Хотира-79”га осон бўлмаслиги турган гап.  

Биринчи босқичда жамоа сафида тўпурар Исломбек Исоқжонов бўлди. 21 ёшли ҳужумчи давралар оралиғида элита вакили “Олмалиқ” билан шартнома имзолади. Шунингдек “Хотира-79” ўз дарвозасидан 32та тўп ўтказиб юборган.

Ким қанча гол урди?

Футболчи

Гол

пен.

Исломбек Исоқжонов

7

(2)

Абдулазиз Султонов

5

Ҳусан Ғаниев

4

Абдулазиз Юсупов

2

Жавлон Холмирзаев

2

Санжар Асқаралиев

2

Омил Мўминов

2

(1)

Ғуломжон Отавалиев

1

Мақсуд Ҳайитов

1

Шуҳрат Исчанов

1

 
Қуйида жамоанинг биринчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.

Ўйинлар

22

Голлар

27

Уйда

16 (59,26%)

Сафарда

11 (40,74%)

Ўтказиб юборилган голлар

32

Уйда

12 (37,5%)

Сафарда

20 (62,5%)

Ўртача урилган голлар

1,23

Ўртача ўтказиб юборилган голлар

1,45

Уйдаги очколар

20/33 (60,61 %)

Сафардаги тўпланган очколар

10/33 (30,3 %)

Энг йирик ғалаба

3:1 – “Истиклол”

Энг йирик мағлубият

1:4 – “Ок-тепа”, “Пахтакор-2”

Гол ўтказмаган ўйинлар

7 (31,82%)

Гол ура олмаган ўйинлар

5 (22,73%)

Иродали ғалаба

0

Иродали дуранг

2

Иродасиз мағлубият

3

Иродасиз дуранг

0

Йирик ғалаба

0

Йирик мағлубият

3

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

0/0

Огоҳлантириш (ўртача)

70 (3,18)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан-тўғри/2СК

2 (0,09) - 2/0

Мухлислар (жами/ўртача)

36070/1640


Исломбек РУСТАМБЕКОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика