UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  8 21:15"Динамо" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  17 21:10"Реал" ёки ПСЖ эмас. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати фаворитининг номи айтилди  2 20:43Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Осиё Кубоги саралаши. Лаос - Ўзбекистон (онлайн ҳисоб)  1 20:19Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  0 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  2 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  17 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  12 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  3 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  11 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  6

Биринчи давранинг якуний статистикаси Янгиликлар

Биринчи давранинг якуний статистикаси

Мана XXIV миллий чемпионатимизнинг биринчи давраси ҳам ўз ниҳоясига етди. Якунига етган давранинг статистикасини тақдим этамиз.

Биринчи давра якунлари рақамларда

Дастлабки даврада жами 120 та ўйин ўтказилди.  Дарвозаларга  321 та тўп киритилди (ўртача ҳар бир ўйинга 2,68 тадан тўп тўғри келади).

«Локомотив» ва «Пахтакор» биринчи даврада бир мартадан мағлуб бўлишди. Энг кўп мағлубиятни «Бухоро» қабул қилиб олди – 12та.

«Пахтакор», «Олмалиқ», «Локомотив» ўз майдонда мағлуб бўлмади. «Бухоро» ўз уйида энг кўп мағлуб бўлган жамоага айланди – 5 марта.



Сафарда энг кам мағлубиятни «Локомотив», «Пахтакор» ва «Нефтчи» қабул қилиб олди – 1тадан. «Сўғдиёна» сафарда 8 марта мағлуб бўлиб бу борада етакчи бўлди. «Динамо», «Бухоро», ва «Сўғдиёна» сафардаги ўйинларда бирон марта ҳам зафар қуча олишмади.

«Бунёдкор» ўз майдонида дарвозасидан энг кам тўп ўтказиб юборди – 2та. «Бухоро» эса ўз майдонида дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборган – 15та.

«Нефтчи» сафар учрашувларида ўз дарвозасидан энг кам – 4та тўп ўтказиб юборган. «Сўғдиёна» сафар учрашувларида ўз дарвозасидан энг кўп – 21та тўп олиб чиққан.  
 
«Олмалиқ» ўз майдонида энг кўп тўп киритган – 19та. «Андижон» ва «Бухоро» ўз уйида энг кам 5тадан гол урган.

«Локомотив» сафар учрашувларида энг кўп тўп киритган – 16та. «Динамо» сафар учрашувларида энг кам тўп киритган – 3та.



«Пахтакор» ва «Олмалиқ» ўз майдонида энг кўп очкони қўлга киритган – 22тадан. «Бухоро» эса ўз майдонида энг кам очко йиққан – 4та.

Сафар учрашувларида эса «Локомотив» энг кўп очкони қўлга киритган – 17та. «Сўғдиёна» сафар учрашувларида умуман очко олмаган.

Урилган 321та голдан 194таси (60,44%) мезбонлар, 127таси (39,56%) меҳмонлар ҳисобига ёзилди.   

Бўлиб ўтган 120 учрашувнинг  69тасида (57, 5%) майдон эгалари, 32 тасида (26,67%) меҳмонлар зафар қучишган.  19 ўйинда (15,83%) эса томонлар муроса кўчасини танлаганлар.

15та тур давомида футболчилар жами 494 бор сариқ карточка билан жазоландилар (ўртача ҳар бир ўйинга 4,12 тадан карточка тўғри келади). 28 марта футболчиларга қизил карточка кўрсатилди (ўртача ҳар бир ўйинга 0,23 тадан четлатиш тўғри келади).



Учрашув ҳакамлари 35 марта 11 метрлик белгини кўрсатишди. 28 ҳолатда (80%) тўп дарвозага киритилди. 7 вазиятда эса тўп дарвозага “киришни” хоҳламаган.

Биринчи даврада 4та автогол қайд этилди. Элдорбек Суюнов («Насаф»), Шерзод Шарипов («Шўртан»), Жаҳонгир Абдумўминов («Олмалиқ») ва Лазиз Убайдуллаев («Шўртан») бир мартадан ўз дарвозаларини ишғол қилиб қўйишган.

Ортда қолган ўйинларда 28 марта дубль қайд этилди. Бахриддин Ваҳобов («Қизилқум») уч марта, Шаҳзодбек Нурматов («Металлург») ва Игорь Сергеев («Пахтакор») икки мартадан, Саиджон Абдужабборов («Металлург»), Станислав Андреев («Пахтакор»), Рўзимбой Аҳмедов («Нефтчи»), Марат Бикмаев («Локомотив»), Предраг Вуйович («Андижон»), Шоҳруҳ Гадоев («Насаф»), Артур Геворкян («Насаф»), Азиз Ибрагимов («Андижон»), Виктор Карпенко («Шўртан»), Зоҳир Қўзибоев («Машъал»), Мўйдин Мамазулумов («Навбаҳор»), Никита Павленко («Олмалиқ»), Баҳодир Пардаев («Пахтакор»), Шавкат Саломов («Олмалиқ»), Мурод Тошматов («Металлург»), Ғулом Ўрунов («Олмалиқ»), Жасур Ҳакимов («Сўғдиёна»), Илҳом Шомуродов («Насаф»), Воҳид Шодиев («Бунёдкор»), Элдор Шомуродов («Бунёдкор»), Шахбоз Эркинов («Навбаҳор») бир мартадан шундай натижага эришишди.

4 марта бир футболчи ўйинда уч марта гол (хет-трик) уришди. Бахриддин Ваҳобов («Қизилқум») икки бор, Игорь Сергеев («Пахтакор») ва Улуғбек Бақоев («Навбаҳор») бир мартадан хет-трик қайд этишди.



Беллашувларини жами 667583 мухлис бевосита ўйингоҳларда томоша қилди. (ўртача ҳар бир ўйинга 5563тадан тўғри келади).

Энг кўп томошабин «Нефтчи» – «Насаф» учрашувига ташриф буюрди – 17143. Энг кам томошабин эса «Бунёдкор» – «Шўртан» учрашувига ташриф буюрган – 522та.

Мухлислар тўплаш борасида (уйда ва сафарда) «Нефтчи» жамоаси пешқадамликни қўлга киритди – 110903. «Қизилқум» эса 107084 кўрсаткич билан иккинчи бўлди. «Қўқон-1912» клуби 101834 натижа билан учинчи ўринни банд этди. «Металлург» ўйинларига эса энг кам томошабин келган – 49950.

«Қизилқум» жамоаси ўз майдонида энг кўп ишқибоз тўплаган – 78212. «Бунёдкор» бу борада энг паст кўрсаткичга эга бўлди – 13876.

Сафар ўйинларида «Сўғдиёна» жамоасининг (57217) мухлиси кўп. Сафарда «Олмалиқ»нинг мухлислари энг оз – 26432.



120 учрашувдан 19тасида йирик ҳисоб қайд этилди. «Локомотив» ва «Металлург» ҳисобида 3тадан йирик ҳисобдаги ғалаба бор. Чемпионатнинг энг йирик ҳисоби «Локомотив» – «Навбаҳор» ва «Металлург» – «Андижон» (ҳисоб – 5:1) учрашувларида қайд этилди.

Бўлиб ўтган 120 учрашув 14 хил натижа билан якунланди. 1:0 ҳисоби энг кўп – 27 марта, 2:1 – 21 марта, 3:1 – 15 марта, 2:0 – 13 марта, 3:0 – 10 марта, 0:0 – 7 марта, 2:2– 6 марта, 1:1 – 5 марта, 3:2, 4:0 – 4 мартадан, 4:1 – 3 марта, 5:1 ва 4:2 – 2 мартадан, 3:3 – 1 марта учради.  
 


Олий лига-2012 сериялари

Энг узун сериялар – Жамоалар

Ғалабали серия – «Пахтакор» (1 майдан – 1 июлгача) 9 учрашув
Мағлубиятсиз серия – «Пахтакор» (1 майдан – ...) 10 учрашув
Дурангли серия – «Олмалиқ» (10 майдан – 23 майгача) 3 учрашув
Дурангсиз серия – «Пахтакор» (3 апрелдан – 1 июлгача) 13 учрашув
Ғалабасиз серия – «Бухоро» (12 мартдан – 26 июнгача) 14 учрашув
Мағлубиятли серия – «Бухоро» (16 майдан – 26 июнгача), «Қўқон-1912» (24 майдан – 1 июлгача) 6 учрашув
Голли серия – «Пахтакор» (12 мартдан – ...) 15 учрашув
Голсиз серия – «Динамо» (23 майдан – 19 июнгача) 4 учрашув
Гол ўтказиб юбориш бўйича серия – «Бухоро» 14 учрашув (12 мартдан – 26 июнгача)
«Қуруқ» серия – «Бунёдкор» (7 июндан – ...) 5 учрашув



Энг узун сериялар – Футболчилар
 
Голли серия – Игорь Сергеев («Пахтакор») 4 учрашув 5та гол (16 майдан – 7 июнгача)
Қуруқ серия (дарвозабон) – Муроджон Зуҳуров («Бунёдкор») 5 учрашув 471 дақиқа


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Манба:  championat.asia

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика