Бир ярим ойдан сўнг Месси "Барселона" билан шартномани узайтиради

Tolibjon Qosimov
25 мар 2014, 10:52
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси клуб билан янги шартнома тузишга яқин.
26 ёшли аргентиналик футболчи Каталония клуби билан яқин икки ой ичида келишувни узайтиради, деб хабар бермоқда Sport.es нашри.

Мессининг "Барселона" билан янги келишуви 2019 йилга қадар мўлжалланган бўлади. Ҳозирги шартнома 2018 йилда тугайди.

Олдинроқ Месси "Барселона"дан йилига 25 миллион евро ва 5 йиллик шартнома сўраётгани ҳақида хабарлар чиққанди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›