UZ

Сўнгги янгиликлар

14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  0 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  2 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  13 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  17 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  10 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0

Бир ўйин тарихи. Темур Жўраев қаҳрамонга айланган 2007 йилги “лой жанги” Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. Темур Жўраев қаҳрамонга айланган 2007 йилги “лой жанги”

Биласиз, ҳозирги кунга келиб “Бунёдкор” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашув марказий ва дерби мақомини олиб улгурди.

Бу икки жамоа қайси мусобақада, қандай шароитда бўлмасин доим бир-бирига муносиб кураш тақдим этиб келган. Мухлислар ҳам бошқа учрашувларга қараганда Тошкент дербисига кўпроқ эътибор қаратишади. Мозийга назар ташлайдиган бўлсак, икки пойтахт гранди иштирокидаги муросасиз баҳслар кўп кузатилганини кўришимиз мумкин. Улардан бири 2007 йил Ўзбекистон кубоги финалидан ўрин олган, “лой жанги” номи билан тарихга кирган беллашувдир. Бугун лойиҳамизнинг навбатдаги сони орқали ушбу ўйин тафсилотлари, футболчиларнинг фикрларини, қизиқарли воқеалари борасида фикрлашамиз. Маълумот ўрнида “Бунёдкор” жамоаси дастлаб “Қурувчи” деб номланган.


Мазкур ўйиндан олдин “Пахтакор” ярим финалда жиддий қаршиликка учрайди. Юрий Саркисян бошчилигидаги “Нефтчи” қийинчилик билан таслим этилади. Билсангиз, фарғоналиклар ўша вақтларда юқори ўринлар учун курашарди. Қолган жамоаларга муносиб рақобат туғдирарди. Кўпчилик ишқибозлар ҳамон “Нефтчи”нинг пойтахт клублари билан учрашувларини қўмсашади. Ҳар ҳолда чемпионлик учун бугунгига қараганда тўрт, бешт жамоа ҳаракат қиларди. Ўзбекистон кубоги финали чиптаси тикилган баҳсда “шерлар” 3:2 ҳисобида зафар қучади. Бу даврга келиб совринли ўринлар учун курашга янги “Қурувчи” қўшилди. Таркиб кескин кучайтирилди, Азиз Ҳайдаров, Гочкули Гочгулиев, Бахтиёр Ашурматов, Жасур Ҳасанов, Виктор Карпенко каби юқори савиядаги футболчилар таклиф қилинди. Дебют мавсумдаёқ кумуш медалларига эга чиқди. Албатта, Олий лигадаги биринчи мавсумдаёқ иккинчи ўрин ёмон натижа эмасди. Аммо, жамоада йилни соврин билан якунлаш имкони юзага келганди. Бунинг учун мамлакат кубоги финалида “Пахтакор”ни таслим қилиш талаб этиларди, ҳолос. Бироқ, рақиб сафида ҳам маҳоратли футболчилар етарли даражада эди. Ихеруоме Уче, Сервер Жепаров, Темур Кападзе, Илҳом Суюнов ва бошқалар. Қайсидир маънода фаворит улар ҳисобланарди. Ёш мураббий Миржалол Қосимов устозлигидаги жамоа ярим финалда “Машъал”дан кичик ҳисобда устун келади. Ғалаба тўпини 16 ёшлик Дмитрий Кузин киритганди.


Финал ўта ноқулай об ҳаво шароитида яъни 9 декабрь куни ўтказилади. Ўйин ўзига хос файзи бор МҲСК стадионига кўчирилади. Чунки, “Пахтакор” стадионида бу пайтда реконструкция ишлари олиб борилаётганди. Шу куни Тошкентда кучли ёмғир ёққан, бунинг оқибатида майдон умуман тўп тепиб бўлмайдиган аҳволга келиб қолганди. Шундоқ ҳам футбол мавсуми тугаб бўлган, аксарият клублар танаффусга чиқиб кетганди. Баҳс санасини эса бошқа кунга белгилашни сира иложи бўлмасди. Ҳавонинг авзойи бузуқ бўлишига қарамасдан 11 мингдан зиёд мухлис стадионга ташриф буюрганди, қолаверса Қосимовнинг мураббийлик фаолиятидаги илк финали саналарди.


Ўйинни айни пайтда ҳакамлар назоратчиси бўлиб ишлаётган Ноил Лутфуллин бошқаради. Майдон сирпанчиқ, бамисоли ҳақиқатдан ҳам лой жангига айланганди. Асосий ва қўшимча бўлимларда ҳисоб очилмагач, жамоалар пенальтилар сериясига юзланишади. Қизиқ бир ҳолат, жамоалар лотарея бошланишидан олдин дарвозабонларни алмаштиришади. Игнатий Нестеров ўрнига Темур Жўраев, Павел Бугало ўрнига Олег Беляков майдонга тушади. Ёки бу мураббийларнинг олдиндан ўйлаган режаси, ёки вазият шуни тақозо қилган.


“Пахтакор”дан 11 метрлик нуқтадан зарбаларни Сервер Жепаров, Ислом Иномов, Темур Кападзе, Комолиддин Тожиев, Асрор Алиқулов, Илдар Магдеев беҳато тепади. “Қурувчи”дан Александр Хвастунов, Виктор Карпенко, Ёрқин Назаров, Сергей Лушан, Гочгули Гочгулиев, Шавкат Саломов аниқ амалга оширади. Еттинчи зарбани аслида Бахтиёр Ашурматов тепиши кутилганди. Аммо, сўнги паллада мураббий Рашид Ғофуровни олдига чақиради. Унинг берган зарбасини дарвозабон Темур Жўраев қайтаради. Айни пайтга келиб чигал ҳолат юзага келганди. Агарда, Беляков рақиб футболчиси тепган зарбани қайтарса вазият тенглашарди. Бўлмаса, барчаси тугарди. Амалда Темур Жўраев оҳирги зарбани мукаммал ижро этади. Тарихий “лой жанги”да ғолиб “Пахтакор”. Кейинчалик кейинги финалларда улар кўп бор ўзаро тўқнаш келишди. Лекин, бугун эслаб ўтган учрашув тарихдаги энг қизиқарлиси бўлганди. Футболчилар ҳам бу борада турлича фикр билдиришади.

Рашид Ғофуров ўз интервьюсида аслида нима бўлганини айтиб берганди: “Эҳ, эслатманг. Ажойиб ўйин бўлганди. Эҳтиёткорликка урғу бериб пенальтилар сериясигача етиб бордик. Ҳисоб тенг бўлиб турганда Бахтиёр Ашурматов навбатдаги зарбани йўллаши керак эди. “Рашид, сиз боринг ҳар ҳолда ярим ҳимоячисиз”, деди менга. Ўша пайтга қадар бундай масъулиятли паллада пенальти тепмаган эдим. Ҳуллас, Миржалол аканинг топшириғига биноан тўп тепиладиган нуқтага бордим. Хаёлимда тўпни юқори бурчакка тепмоқчи бўлдим. Лекин, сўнги паллада фикрим ўзгарди. Афсуски, зарба кўнгилдагидек чиқмади”.

Ўша ўйинда иштирок этган Илҳом Суюнов эса баҳсни шундай ёдга олади: "2007 йил МҲСК стадионида бўлиб ўтган "лой жанги"ни яхши эслайман. Ўша пайтлари "Бунёдкор" энди пайдо бўлган ва биринчи уринишда финалга чиққан эди. Таркиблар тенг кўринишда эди. Омад бизга пенальтилар сериясида кулиб боққан. Рашид Ғофуров пенальтини бажара олмаганидан сўнг биздан Темур Жўраев гол уриб бизга кубокни тухфа этган эди" 

"Пахтакор" ҳимоячиси Асрор Алиқулов "лой жанги" ҳақида: Тўғриси, ҳозир ўзим иштирок этган финал ўйинларидан ҳар бирини йилма-йил айтиб беришим қийин. Бу борада кўпроқ “МХСК” стадионида “Қурувчи”га (Ҳозирги “Бунёдкор”) қарши кечган баҳсни яхши эслайман. “Лой жанги” бўлганди. Об-ҳаво ҳам шу куни бироз ноқулай келиб, кутилган ўйинни намойиш этишга ҳар икки жамоа ҳам қийналганди. Асосий вақтларда кучлар тенг келгач, лотореяда омад “Пахтакор”га кулиб боққанди. Жуда ёқимли ғалаба бўлганди.



Ўзбекистон кубоги – 2007, Финал
09.12.2007 14:00. МҲСК стадиони, 11500 томошабин
“Пахтакор” – “Қурувчи” 0:0 пенальтилар сериясида 7:6
Бош ҳакам:
Ноил Лутфуллин.
“Пахтакор”: Игнатий Нестеров (Темур Жўраев, 116), Илҳом Суюнов, Анзур Исмоилов, Асрор Алиқулов, Ислом Иномов, Ренат Байрамов (Илдар Магдеев, 80), Сервер Жепаров, Ихеруоме Уче, Одил Аҳмедов(Комолиддин Тожиев, 113), Анвар Солиев, Александр Гейнрих (Зайниддин Тожиев, 96).
“Қурувчи”: Павел Бугало (Олег Беляков, 119), Баҳтиёр Ашурматов, Абдумажид Тоиров (Темур Яфаров, 118), Гочкули Гочкулиев, Сергей Лушан, Рашид Ғофуров, Александр Хвостунов, Жасур Ҳасанов (Ёрқин Назаров, 100), Азиз Ҳайдаров, Виктор Карпенко, Илҳом Мўминжонов (Шавкат Саломов, 12)



Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика