UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  18 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  40 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Бир ўйин тарихи. Сальковнинг истеъфосига сабаб бўлган учрашув ёхуд Уммон - Ўзбекистон 4:2 Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. Сальковнинг истеъфосига сабаб бўлган учрашув ёхуд Уммон - Ўзбекистон 4:2

Бугун лойиҳамиз орқали Ўзбекистон терма жамоасининг 2002 йилги Жаҳон чемпионати саралаши доирасида ўтказилган Уммонга қарши учрашувини ёдга оламиз.

Катта ёшли мухлислар бу учрашувни яхши эслашади. Ўшанда вакилларимиз кутилмаганда уммонликларга 2:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Ҳа, бунга сенсация сифатида қарашимиз ўринли бўлади.

Владимир Сальков мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси доимгидек саралаш босқичининг биринчи раундида Хитой Тайпейи, Туркманистон, Иордания каби термаларнинг тўсиғидан муаммосиз ўтганди. Аммо, бизни олдинда ҳал қилувчи босқич кутарди. Табиийки, охирги раундда бизга доимгидек жиддий ва кучли рақиблар рўбарў келди. Қуръа натижаларига кўра БАА, Хитой, Уммон ва Қатар билан бир квартетдан жой олдик.

Бир қарашдан рақиблар терма жамоамиз фонида у қадар кучлидек кўринмаганди. Улар орасида айниқса Уммон ҳар томонлама биздан кучсиз эди. Хитойни эса ўша вақтда Бора Милутинович бошқарар, мутахассис жамоани аввалгига қараганда яхшигина кучайтиришга, ўз услубини сингдиришга эришганди. БАА эса 1998 йилги Жаҳон чемпионати саралашида бўлгани каби бу сафар ҳам йўлимизга тўғоноқ бўлишга интилди. Уммон билан ўйинга қадар етти очко жамғарган терма жамоамизда Жаҳон чемпионатига чиқиш учун умид сақланиб қолинганди. Бунга қадар эса амирликларга икки ўйинда ҳам бой берилган имконият ва очколар қимматга тушганди. Тошкентда ўтказилган биринчи баҳсда вакилларимиз уммонликларга ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда йирик 5:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилганди. Шу сабабданми ёки ишонч юқорилигиданми Маскатда ўтадиган жавоб учрашувида ҳам шу сценарий такрорланишини тахмин қилдик. Уммон терма жамоаси аъзоларининг ҳеч бирининг бизнинг ўйинчиларимиздан устун томони йўқ эди.

Кутилганидек биринчи бўлим ўзбекистонлик футболчилар ўйинни ўз қўлларига олдилар, тўп назорати ва зарбалар бўйича ҳам олдинда бордилар. Бу эса ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Дастлаб 5-дақиқада ҳимоячимиз Февзи Давлетов ҳисобни очган бўлса, 27-дақиқада Набил Ашур ўз дарвозасини ишғол қилиб қўяди 0:2. Биринчи тайм биз учун аъло даражада ўтди.

Аммо, иккинчи бўлимни футболчиларимиз жуда ёмон бошлашади. Ҳимоядаги қўпол хатолар, тўп узатишлардаги узилишлар, брак паслар кўпаяди. Айниқса, биринчи бўлимдан сўнг Максим Шацкихнинг ўйиндан олиниши катта хато эди. Ирисметов билан бирга ҳужум жуфтлигини ҳосил қилаётган футболчининг алмаштирилиши эътирозларга сабаб бўлганди. Шацких чиқиб кетгач рақиб бемалол ҳужумлар ташкил қила бошлади. Бунинг натижасида босимни оширган Уммон терма жамоаси 50-дақиқада орадаги фарқни қисқартиради. Орадан икки дақиқа ўтгач эса улар мувозанатни тиклашади. Даврон Файзиевнинг ёш болаларча хатолари, Поляковнинг зарбалар йўналишини топа олмаганлиги ва бошқа хатолар оқибатида икки дақиқада ўз дарвозамиздан иккита тўп олиб чиққанмиз. Сальков эса шу заҳотиёқ Файзиевнинг ўрнига Асрор Алиқуловни майдонга туширади. Кетма-кет икки голдан кейин шокка тушиб қолган миллий жамоамиз аъзолари кейинги дақиқаларда бутунлай ўйин тизгинини қўлдан чиқаришади. Дурангга ҳам рози бўлиб турган жойимизда эса сўнги дақиқаларда ўйин қаҳрамони уммонлик Ёқуб Ал-Мухайний ва Бадар Али яна икки бор дарвозамизни аниқ нишонга олиб иродали ғалабани қўлга киритишади. Қосимов етакчилигидаги терма жамоамиз ушбу саралаш босқичидаги сафар учрашувларида ёмон натижа қайд этади, ғалаба нималигини билмайди. Даражаси паст рақибдан енгилишимизни эса ҳеч ким ҳаёлига келтирмаганди. Футболда рақиб кучига тўғри баҳо бера олмаслик, менсимаслик қандай оқибатларга олиб келишини бугун эслаб ўтган ўйинимиз мисолида кўрдик.

Қайд этилган натижадан сўнг бизда деярли ҳеч қандай имконият қолмаганди. Ушбу муваффақиятсиз ўйиндан ҳафсаласи пир бўлган футболимиз раҳбарлари Сальковни истеъфога чиқаришади. У катта умидлар билан олиб келинган, ҳаттоки, мураббийнинг истаги билан бир нечта хорижлик футболчилар маҳаллийлаштирилган эди. Шунда ҳам кўп ҳолларда Сальков нолир эди. Ашурматовнинг қизиққонлигини деярли ҳар бир матбуот анжуманида таъкидлаши, журналистларнинг саволларига аёвсиз жавоб қайтариши ҳақида эшитганмиз. Кейинги Хитой билан учрашувда термани унинг ёрдамчиси Леонид Остроушко бошлаб тушади. Шундай қилиб Ўзбекистон терма жамоасида ишлаган учинчи хорижлик мутахассис ҳам бизнинг мақсадимиз сари етаклай олмади.

ЖЧ-2002. Саралаш босқичи. Учинчи босқич.
Уммон – Ўзбекистон – 4:2
13.10.2001. Маскат. “Султон Қобус” стадиони. 401та томошабин.
Бош ҳакам:
Масайоши Окада (Япония)
Голлар: Ёқуб Ал-Мухайний 50, Фаузий Башир 52, Ёқуб Ал-Мухайний 83, Бадар Али 89, - Февзи Давлетов 5, Набил Ашур 27 (автагол).
Ўзбекистон: Алексей Поляков, Сергей Лушчан, Даврон Файзиев (Асрор Алиқулов, 52), Бахтиёр Ашурматов, Александр Хвостунов, Февзи Давлетов, Николай Ширшов, Андрей Власичев (Баҳодир Аннаматов, 60), Миржалол Қосимов, Максим Шацких (Андрей Акопянц, 46), Жаъфар Ирисметов.
Бош мураббий: Владимир Сальков



Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика