UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

Тарихда шу кун. Гейнрихдан гол ва селфи, тўлиб тошган "Бунёдкор" стадиони ёхуд Ўзбекистон - Сурия 1:0 Янгиликлар

Тарихда шу кун. Гейнрихдан гол ва селфи, тўлиб тошган "Бунёдкор" стадиони ёхуд Ўзбекистон - Сурия 1:0

Бугун юртимизда Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик байрами кенг нишонланмоқда.

Биз эса яқин шу кунда тарихда бўлиб ўтган ажойиб учрашувлардан бирини эслаймиз ва ўша завқли онлардан яна бир бор баҳраманд бўламиз. Бундан роппа-роса 6 йил олдин Гейнрих терма жамоадаги сўнгги голини урганди. Бу ўзига ҳос тарих. Гарчи бу бир гол бўлсада, унинг қиймати Саша учун ҳам, биз учун ҳам юқори эди. 

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи ҳал қилувчи раунди олдидан Сурия, Қатар, Эрон, Хитой, Жанубий Корея каби терма жамоалар билан бир гуруҳдан ўрин олди. Афтидан гуруҳдан чиқишга имкониятимиз ва кучимиз етарлидек чамаланган эди. Аслида бизда имконият ҳар доим бўлиб келган, ҳаттоки охирги турларгача умид сақланиб қолинган. Лекин, нимадир етишмайди. Биргина нимадир сўзини эса жуда кенг кўламли, унинг замирида эса жуда кўп мулоҳазалар ётибди. Бу ҳақида эса кейинроқ гаплашамиз. Миллий жамоамиз саралаш баҳсларини 1 сентябрь куни Сурияга қарши учрашув билан бошлайдиган бўлди, учрашувнинг аҳамияти юқори, қизиқиш баланд эди. Саралашни ғалаба билан бошлаш эса вакилларимизга қўшимча куч бериши тайин, боз устига шу вақтга қадар терма жамоамиз барча ЖЧ саралаш босқичларида ҳал қилувчи раундни ғалаба билан бошламаганди. Ўйиндан олдин таркибимизда айрим йўқотишлар ҳам йўқ эмасди. Марказий ҳимояда Егор Кримец, Анзур Исмоилов жуфтлигини ўйнатишни ҳуш кўрувчи Самвел Бабаян бу сафар Кримецнинг дисквалификацияси сабаб ундан фойдалана олмайди. Унинг ўрнида эса марказий ярим ҳимоячи Отабек Шукуров ҳаракат қилади.

Шу куни ўйинга мезбонлик қилган Тошкентдаги "Бунёдкор" стадиони мухлислар билан тўлиб тошган, ҳақиқий аншлаг кузтилган десак муболаға бўлмайди. Чемпионат учрашувларига қараганда терма жамоа ўйинларига мухлисларнинг кўп ташриф буюришига одатий ҳол ҳисобланади. Чунки бу - ватан жамоаси, ватан эса битта, у танланмайди. Таркиб, футболчиларнинг савияси ва даражаси жиҳатдан рақибидан устун ҳисобланган вакилларимиз уй тўп тепганига қарамасдан жиддий қаршиликка дуч келишган, Сурия ҳимояда жуда зич ўйнаган, футболчиларимизга бўш ҳудудлар қолдирмаган эди. Тўп назорати ва ўйин тизгини миллий жамоамиз томонида бўлганига қарамасдан тўп дарвозага киришни истамаётганди. 27-дақиқада жарима тўпидан узатилган тўпдан сўнг Ислом Тўхтахўжаев йўллаган зарбага рақиб посбони Иброҳим Алма тўғаноқ бўлди. Юқорида айтганимдек фақат ҳужум қиладиган жамоага қарши зич ҳимояланган жамоа майдонга тушса биринчи рақам остида ҳаракат қилган жамоа вазият кўп бўлмайди. Бу эса Сурия билан баҳсда ўз тасдиғини топганди. Иккинчи бўлимнинг 56-дақиқасида Александр Гейнрихнинг захирадан майдонга тушиши барчада умид учқунларини уйғотди. Чунки, Саша майдонга тушса нафақат мухлислар балки футболчилар ҳам бошқача кайфиятда, ишонч билан тўп тепади. Умумий қилиб айтганда Гейнрих кайфият ўйинчиси эди. 74-дақиқага келиб ниҳоят ҳисоб очилди. Бурчак тўпидан сўнг Элдор Шомуродов тўпни жарима майдонига узатди, Одил Аҳмедовнинг зарбасини посбон қайтарди, қайтган тўпни захирадан ўйинга қўшилган Александр Гейнрих дарвозага жойлаб қўйди - 1:0. Стадион ларзага келди, бу тарихий гол, бу ғалаба голи бўлганди. Гейнрих голни ўзига ҳос услубда нишонлайди. 

Голни нишонлаш ва селфи ҳақида Гейнрихнинг ўзи шундай деганди: "Тотти - ҳақиқий афсона. Унинг сўнгги ўйинини кўрдим, футбол билан хайрлашганини кўриб йиғладим. У сингари голни нишонлаганимдан шодман. Сурия билан ўйиндаги селфи ўз-ўзидан келиб чиқди. Нодирхўжа Юлдашев менга телефонини узатди ва ажойиб ҳиссиётлар остида суратга тушдик". 

Ушб жараённи Нодирхўжа Юлдашев қуйидагича эслайди: "Сурия терма жамоасига қарши кечган ўйиндаги селфини эслаб ўтсам. Ундан аввалги ўйинда Гейнрих гол урди ва мен уни чақирдим, шовқиндан эшитмади. Бу ҳақда машғулотда унга айтганимдан кейин, кейинги ўйинда албатта селфи тушишини айтди. Ўша куни у иккинчи бўлимда майдонга тушди, гол урди. Қувончли лаҳзалар, мен катта эҳтимол билан унутган деган ҳаёлга бордим. Бир пайт мени излаб, мен томон кела бошлади. Демак ёдида ва телефонимни тайёрладим. Бу селфи ФИФА сайтида ҳам эътироф этилди. Тўғри, бу бир шоу эди холос". Якунда унинг голи ғалаба ва уч очко келтирганди. 

Биз ёдга олган Сашанинг голи, муҳим ғалаба, такрорланмас ҳиссиётлар ,унутилмас лаҳзаларни тақдим қилгани билан ҳам қадрли ва аҳамиятлидир.

Абдулазиз Искандаров тайёрлади 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика