UZ

Сўнгги янгиликлар

21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  6 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  4 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  6 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  0 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  5 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  4 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  3 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  9

Бир кунда иккита ўйин. Бу қандай бўлади? Янгиликлар

Бир кунда иккита ўйин. Бу қандай бўлади?

Бугун Про-лиганинг 3-туридан ўрин олган ўйинлар ўтказилади.

Про-лиганинг "А" гуруҳида бугун "Динамо" ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилади. Бу учрашув "Динамо" учун мавсумнинг очилиш ўйини бўлади. Шу боис мухлислар учун концерт дастури ташкил этиш режалаштирилмоқда. Аммо битта савол юзага келганки, бу ҳақда гапирмасак бўлмайди. 

Бугун "Динамо" бирданига иккита ўйин ўтказади. Бу ҳақда клуб расмий сайти ёзди. Дастлаб соат 18:00да Тожикистоннинг "Хўжанд" клубига қарши ўртоқлик учрашуви ташкил этилади ва ундан кейин "Машъал"га қарши Про-лига ўйини бўлиб ўтади. Икакинчи ўйин 20:00да бошланади. Стадионга келган мухлислар биратўла иккита футбол кўриб қайтишади. Қандай яхши, шундай эмасми?

Лекин... Лекини шундаки, футбол қоидаларига кўра, ҳар иккала жамоа ўйиндан бир ярим соат олдин стадионга келиши шарт. Яъни, 18:30да "Динамо" ва "Машъал" ўйин бўладиган стадионда бўлишлари керак. "Динамо" ўртоқлик учрашувида қайси таркиб билан ўйнайди, кейин "Машъал"га қарши кимларни қўяди, буни ҳозирча билмаймиз.

Аммо жамоалар стадионга келганидан сўнг биринчи навбатда шароит қилиб бериш керак бўлади. Айтайлик, "Машъал" стадионга келиб қайси кийим алмаштириш хонасига киради? Бизга маълум бўлишича, стадионнинг ҳар икки томонида иккитадан жами тўртта кийиниш хонаси бор экан. Аммо тўртталасида ҳам шароит бир хилми? Яъни, совуқ сув, иссиқ сув, массаж столи, тиббий муолажа хонаси деганларидек. Агар шароит бир хил кўнгилдагидек бўлса, бу борада эътироз йўқ.

Иккинчи ва энг муҳим масала эса стадионда ўртоқлик ўйини кетаётган пайтда иккала жамоанинг асосий таркиб футболчилари чигалёзди машқларини қаерда ўтказишади? Одатда жамоалар ўйиндан 45 дақиқа олдин машғулотни бошлашади ва ярим соат - 35 дақиқа давом этади. Агар ўйин 20:00да бошланишини ҳисобга олсак, демак 19:15да ҳар икки жамоа футболчилари майдонда бўлишлари шарт. Лекин бу пайтда ўртоқлик учрашуви кетаётган бўлса-чи?

Бугун мана шу масалалар бўйича митинг ўтказилади. Аввалига митинг 11:00да бошланади деб эшитгандик, аммо кейинчалик вақти ўзгарганидан хабар топдик. Митинг 14:00да бошланар экан. Ҳамма муаммо митинг пайтида ҳал қилиб олиниши кутилмоқда.

Умуман олганда, расмий учрашув бор куни ўйин бўладиган стадионда бошқа ўйин ўтказиш жуда ғалати. Бўлиб ҳам иккита баҳснинг бир-бирига жуда яқин вақтда ўтказилиши бир қатор муаммоларни келтириб чиқариши турган гап. Агар "Динамо"нинг бошқа таркиби "Хўжанд" билан умуман бошқа стадионда ўйнаса ҳам майли эди.

Бу мавзуга кейинроқ яна қайтамиз...

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика