UZ

Сўнгги янгиликлар

05:35Роналдунинг мақтовига сазовор бўлган, уруш туфайли жамоасини ўзгартирган ва "Пахтакор"ни ОЧЛнинг кейинги босқичига олиб чиққан Брайан Риаскос билан яқиндан танишамиз  0 03:00ЕЧЛ. "Брюгге", "Бавария" ва "Бенфика" кейинги босқичга йўл олди. "Аталанта", "Селтик" ва "Монако" эса мусобақани тарк этди  35 00:41ЕЧЛ. "Фейеноорд" Италияда дуранг ўйнаб кейинги босқичга йўл олди, "Милан" мусобақани тарк этди  45 00:17"Борнмут" устози "Реал"га йўл олиши мумкин?!  5 23:38"Манчестер Сити" Мадридга 22 футболчи билан йўл олди, улар орасида Ҳусанов ҳам бор  31 23:09Расман: "Пахтакор"нинг Элит ОЧЛ 1/8 финалидаги рақиби — "Ал Ҳилол"  36 22:57Ўртоқлик ўйини. ОКМК бугунги иккинчи ўйинида Қозоғистон жамоаси билан дуранг ўйнади  4 22:27Фирмино АПЛга қайтиши мумкин  3 21:20"Динамо"ни тарк этган Абубакр Мўйдинов фаолиятини Европа клубида давом эттиради  6 21:03Вальверде "Ман Сити" билан ўйин ҳақида: "Реал" ушбу кечани мухлислар учун унитилмас қилишга ҳаракат қилади"  17 20:37Назорат ўйини. "Бухоро" Грузия жамоаси билан дуранг ўйнади  7 20:19"Арсенал" ва "Челси" Бундеслигадаги футболчига қизиқиб қолган  2 19:50"Барселона" Левандовскига 2027 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда  11 19:24Ўртоқлик ўйини. ОКМК Украина жамоасидан минимал ҳисобда устун келди  2 18:58"Атлетико" етакчиси жароҳат туфайли бир ярим ойни ўтказиб юборади  9

Бир дақиқа ҳам: ЖЧ-2022да ўйнамаган футболчилар Янгиликлар

Бир дақиқа ҳам: ЖЧ-2022да ўйнамаган футболчилар

Қатарга шунчаки борганлар ҳақида гаплашамиз.

Жаҳон чемпионати-2022 якунига етиб бормоқда. Айримлар учун турнир анча олдин якунланган, айримлар учун эса терма жамоа таркибида бўлсалар ҳам бошланмай тугаган. Бугун ЖЧ-2022да майдонга туширилмаган машҳур ўйинчилар ҳақида гаплашамиз.


Марк-Андре тер Штеген (Германия терма жамоаси)

Тер Штеген учун янгилик йўқ. Яна барча ўйин амалиёти Мануэль Нойерга берилди. "Барселона" дарвозабони ЖЧ-2022да бирор марта майдонга тушмади, Германия терма жамоасининг ўзи эса турнирда узоқ қолмади. Немислар плей-оффга чиқа олишмади ва гуруҳ босқичидаги учта ўйиндан сўнг уйга қайтишди. Тер Штеген уйда ўтадиган Евро-2024да имконият олиши мумкин. Нойер барибир ёшармайди, ҳа у шунингдек ЖЧ-2022дан сўнг жиддий жароҳат олди.



Аарон Рамсдейл (Англия терма жамоаси)


Англияда Рамсдейлнинг устидан кулишди, сабаби унинг жамоаси Премьер-лигада Чемпионшипга тушиб кетди. Аммо, бу "Арсенал"га ўтишгача рўй берди. Аарон Лондон клубида умуман янги босқичга чиқди, бу эса унга миллий жамоадан таклиф олишга ёрдам берди. Аммо, у барибир ЖЧда ўйнамади, барча ўйин амалиёти Жордан Пикфордга берилди. "Эвертон" дарвозабони Англия терма жамоасининг биринчи рақами бўлиб қолмоқда.



Конор Галлахер (Англия терма жамоаси)

Англияда иқтидорли ёшлар кўп, аммо уларнинг барчасига ҳам майдонда жой йўқ, жумладан Галлахерга ҳам. Умуман олганда "Челси" хавбеки учун Қатарга йўл олиш сюрприз бўлди. Футболчи чақирув олишни кутмаганини тан олди. Конор барибир ЖЧ-2022да ўйнамади ва бу ажабланарли эмас. Галлахерда марказий ярим ҳимояда Жуд Беллингемдек жиддий рақобатчи бор. Аммо, "кўклар" тарбияланувчисининг келажаги ҳали олдинда. Келажакда уни ўз клубида муҳим роль кутмоқда.



Стефан де Врей (Нидерландия терма жамоаси)

Де Врей – "Интер"нинг асосий ҳимоячиси. Аммо, миллий жамоада футболчининг ишлари унчалик яхши эмас. Нидерландиялик бутун турнир давомида захирада ўтирди. Нидерландия терма жамоаси қайдномасидан бир йўла 5 марказий ҳимоячи ўрин олди, шу сабаб таркибга кириш қийин бўлди. Де Врей уёқда турсин, ҳатто Маттейс де Лигт ҳам атиги 92 дақиқа ҳаракат қилди. Балки футболчилар учун мураббий алмашгандан сўнг нимадир ўзгарар. Луи ван Гал "оловранглар"дан кетди, унинг ўрнини Рональд Куман эгаллайди.



Бен Уайт (Англия терма жамоаси)

"Арсенал" бош мураббий Микель Артета Уайтнинг ЖЧ-2022 учун Англия термасига чақирилганидан хурсанд бўлган эди. Аммо, футболчи учун жаҳон чемпионати қувончсиз ўтди. Бен ЖЧ-2022да ўйнамади ва ҳатто миллий жамоа ихтиёрини эрта тарк этди. Миш-мишларга кўра, бунга ўйинчининг Гарет Саутгейт ёрдамчиларидан бири билан келишмовчилиги сабаб бўлган. Мутахассис буни тасдиқламади, аммо инкор этмади ҳам. Бу "канонирлар" учун эса фойда. Уларга Премьер-лигада етакчиликнинг сақлаб қолиш учун танаффусга қадар барча муҳим ўйинчилар керак.



Карим Адейеми (Германия терма жамоаси)

Адейеми Германия терма жамоасининг янги авлод ўйинчиларидан ҳисобланади. Аммо, Каримга жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатиш учун имконият берилмади. Бошқа томондан, ёш форвард Бундеслигада ўзининг энг ёрқин мавсумини ўтказмаяпти, шу сабаб жаҳон чемпионатига чақирувни аванс десак бўлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Адейемида миллий жамоа учун муҳим ўйинчи бўлишга имконият бўлади. Немисларда яхши авлод етишмоқда.



Жеймс Мэддисон (Англия терма жамоаси)

Жаҳон чемпионатида ўйнаш имконияти берилмаган яна бир Англия терма жамоаси вакили. Аммо, Мэддисонга бошидан кам ишонч билдирилганди. Жеймс сўнгги лаҳзада ЖЧ-2022 учун қайдномага кирди ва жароҳат сабаб машғулотларга кеч қўшилди. "Лестер" ярим ҳимоячиси умуман олганда Англия терма жамоасида битта ўйин ўтказган. У ҳам бўлса 2019 йилнинг ноябридаги ўйин (Черногорияга қарши 34 дақиқа). Шунга қарамай, Мэддисон "тулкилар"нинг муҳим ўйинчиси бўлиб қолмоқда ва АПЛда кўплаб топ-клубларнинг эътиборида бўлиб турибди.



Эйжи Кавашима (Япония терма жамоаси)

Япония терма жамоаси афсонаси бўлмиш ушбу посбон узоқ йиллар давомида "кунчиқар юрт" жамоасининг биринчи рақами эди. Аммо, афсона бу сафарги мундиални захирадан кузатди. Унинг ўрнини эса нисбатан ёшроқ (33) бўлган Сюити Гонда эгаллади. Кавашима эса бундан уч кун олдин терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.



Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика