

9 январь куни "болғаурарлар" Англия Кубогининг 1/32 финал босқичида "Вулверхемптон" билан ўйнайди.
"Биз учун Чемпионлар лигаси ҳудудида турнирни якунлагандан, Англия Кубогида ғолиб чиқиш яхшироқ. Биласизми, Кубок - бу соврин. Агар Кубокда зафар қучсак, уни бошимиз узра кўтара оламиз. Тўртинчи ўрин билан бу ишни қила олмайсиз. Мен газетани харид қилиб, турнир жадвалига қараб шундай деб бақиришим керак: "Хой, қаранглар, биз тўртинчимиз, Чемпионлар лигасидамиз!". Шу сабабли Англия Кубогида ғалаба қозониб, АПЛда бешинчи ёки олтинчи бўлишга розиман" - дейди Билич.



