Биласизми? "Бунёдкор" олий лигада биринчи марта йирик ҳисобда ютқазди

Narzulla Saydullayev
13 апр 2015, 21:20
Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби олий лиганинг 4-турида "Локомотив"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
2007 йилдан буён олий лигада ўйнаб келаётган "Бунёдкор" шу кунга қадар умуман йирик ҳисобда мағлуб бўлмаган эди. "Қалдирғочлар"нинг Ўзбекистон чемпионатидаги энг йирик мағлубияти 1:3 бўлиб турганди. Сергей Лушан бошчилигидаги жамоа клуб антирекордни янгилади.

Барча мусобақаларни инобатга олсак "Бунёдкор" сўнгги бор 2014 йилнинг 14 май санасида 0:3 ҳисобида ютқазган. ОЧЛ 1/8 финали жавоб баҳси доирасида Саудия Арабистонида "Ал Ҳилол" меҳмони бўлган "қалдирғочлар" йирик ҳисобда мағлуб бўлишганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›