Бейлнинг "Лос-Анжелес"да қачон дебют қилиши маълум

Iskandarov Abdulaziz
29 июн 2022
"Лос-Анжелес" ярим ҳимоячиси Гарет Бейл яқин икки ҳафтада Америка жамоасида дебют ўйинини ўтказади.

"Лос-Анжелес" бош директори Жон Торрингтон уэлсликнинг яқин кунларда жамоа билан машғулотларга қўшилишини айтди. Ўйинчининг дебюти "Лос-Анжелес Гелакси"га қарши Калифорния дербисида бўлади. Ўйин 9 июлда бўлиб ўтади.

Ҳужумчу 2021/22 йилги мавсум "Реал" таркибида 7та ўйинда майдонга тушиб, 1га гол уришга эришди


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia