

“Имконим етгунга қадар ўйнашда давом этаман. Айни вақт қийин дамларни бошдан кечиряпмиз, аммо бу мени тўхтата олмайди.
Европа чемпионатига саралаш баҳслари март ойида старт олади ва терма жамоада бўлишимга умид қиламан”, деган Гарет Бэйл.
Эслатиб ўтамиз, уэльсликлар дастлабки турда АҚШ билан дуранг (1:1) ўйнади ва кейин Эронга 0:2 натижаси билан ютқазди. Жамоа “Б” гуруҳида 1 очко билан охирги бўлди.



